Машиналар турли иқлим шароитларида фойдаланилади. Иссиқ иқлим шароитларида йўл қурилиш машиналаридан фойдаланиш жараёнида ташқи факторлар: иқлим шароити, чанг тўзонлар, қуёш радиацияси таъсири машина узель ва агрегатларига таъсир этиши натижасида уларнинг ейилиш жадаллигини ошиши, деталлар массаси камайиши, шакли ўзгаришига олиб келишига сабаб бўлади. Мақолада йўл қурилиш машиналаридан Ўзбекистон республикаси территориясида тез ўзгарувчан иқлим шароитида улардан фойдаланишда ташқи факторлар таъсирининг машиналарнинг техник ҳолати ўзгариши баён этилган.