янгиланишлар ва модернизация жараёнларидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳам четда қолгани йўқ. Хусусан, бугунги кунда вилоятда жами 721 та маҳалла фуқаролари йиғинлари мавжуд бўлиб, шундан 541 таси ўз хизмат биносига эга, қолган 180 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 87 таси таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда 93 таси бошқа корхона ташкилотлар биноларида фаолият юритиб келган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ туман(шаҳар)ларда “Маҳалла марказлари” мажмуаларини ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларини бино билан таъминлаш ва моддий техникаси ривожлантириш ишларини маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисмидан ва давлат хусусий шерикчилик асосида маҳалла биносини қуриш истагини билдирган тадбиркор топиб маҳалла комплексларини қуришни ташкил этиш кўрсатиб ўтилган.
2023-05-19