Маълумки, Ислом оламида саҳобийлар давридан бошланган фирқаланиш ҳаракатлари вақт ўтиши билан кучая борди. Ислом таълимотини асл ҳолатда сақлаб қолиш учун жон куйдирган аҳли сунна уламолари адашган оқим ва фирқаларга қарши мунтазам илмий асосда кураш олиб борганлар. Имом Мотуридий илмий меросининг асосий қисмини ҳам ана шу илмий-ғоявий кураш ташкил қилади десак янглишмаган бўламиз.
2024-05-20