Тизза бўғимлари остеоартритини даволашда замонавий регенератив терапия усули қўлланилган. ОА билан даволанган 85 бемор кузатувга олиниб, 2 гуруҳга бўлинган: А гурух 45 беморда (52,9%) ПРП санчишлари 2 марта амалга оширилган, Б гурухда 40 (47,1%) беморга умуолажа 4 марта бажарилган. Барча беморларда клиник кўрик ва рентгенологик “тизза бўғимлари остеоартрити, 2-3 даражаси” ташхиси қўйилган. Натижалар ВАШ шкаласи ва WOMAC индекси бўйича ўрганилган. Тахлилларда 4 марта бажарилган ПРП инъекцияси яхшироқ клиник самарадорликка эгалиги аниқланган.
2024-11-20