Охирги зарурат қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат сифатида шаҳснинг хуқуқ ва эркинликларини ҳимояи қилишда жуда муҳим ахамият касб этади. Охирги зарурат шахснинг қилмишини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ижтимоий фойдали ва қонуний деб тан олиниши натижасида шахснинг жавобгарликдан озод қилиниши факти, унинг шахснинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлашда мухим ўрин тутишини билиш мумкин. Мақолада охирги зарурат тушунчаси ва аҳамияти, ижтимоий ҳуқуқий зарурати, ушбу институт билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалар юритилиб, таклиф ва тавсиялар ёритилган.