Ушбу мақолада қадимги мутафаккирлар — Платон, Аристотель, Суқрот ва бошқаларнинг жисмоний маданият ҳамда жисмоний тарбия ҳақидаги фалсафий қарашлари таҳлил қилинган. Антик даврдан бошлаб инсон танасига, унинг жисмоний ва маънавий уйғунлигига бўлган муносабатнинг шаклланиши, ўрта аср ва янги давр фалсафасидаги ўзгаришлар ёритилган. Шу билан бирга, Шарқ ва Ғарб тамаддунида жисмоний маданиятнинг ривожланиш босқичлари ҳамда унинг ижтимоий аҳамиятига эътибор қаратилган.