Садриддин Айний тожик-форс тили ва инглиз мумтоз адабиёти ўртасидаги
алоқани мустаҳкамлашга ҳисса қўшган тожик ёзувчиларидан биридир. Чунки
ёзувчининг қатор асарлари кўп марта инглиз тилига таржима қилинган ва нашр
этилган. Бу таржималар ҳақида И.С.Брагинский, Ю.И.Бобоев, Х.Отахонова, Х.Асозода,
Ш.Рахмонов, А.Кухарзода, М.С.Имомзода, А.Махмадаминов кўплаб рус ва тожик
олимларининг тадқиқотлари яратилган. Бу ишларда Садриддин Айнийнинг улуғ
шахсияти ҳақидаги қарашлар ҳам акс этган. Рус шарқшуноси ва олими И.С.Брагинский
ўзининг «Садриддин Айний ҳаёти ва ижоди» асарида шундай ёзади: «С.Айний
ижодининг биринчи босқичининг асосий манбаи мумтоз тожик шеъриятидир.