Ушбу мақола Туркия адабий тарихининг муҳим даври саналмиш Танзимот адабиётида роман жанрининг тараққиёти, ривожланиш босқичлари; даврнинг ёрқин намоёндаси Номиқ Камол романларининг аҳамиятига бағишланган. Хусусан, адибнинг “Интибоҳ” ва “Жезми” номли романлари таҳлил этилиб, улардаги бадиийлик концепцияси ўрганилган. Романларда тарихийлик ва бадиийликнинг қай даражада акс этгани очиқлаб берилган.