Ҳар бир халқ ва ҳар бир миллатнинг фақат унинг ўзигагина хос моддий ва маънавий, маданияти, урф-одатлари ва қадриятлари мавжуддир. Улар асрлар давомида халқ билан бирга шаклланади, ривожланади ва даврлар синовидан ўтади. Ўзбек миллий либослари ҳам ана шундай қадриятлардан ҳисобланади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач авваллари унутилган, қатағонга ҳам учраган ҳамда эътибордан четда қолган ихтисослар ҳам дунёга кўз очмоқда. Ўзбек халқининг миллий кийим-кечакларини ўрганиш, ундаги миллий ўзига хослик, асрлардан асрларга ўтиб келаётган кўҳна анъаналарни ўрганиш шулар жумласидандир.