Ушбу мақолада Шоличилик илмий тадқиқот институти Хоразм филиали шоли селекция ва уругчилиги лабораториясидаги якка танлаш йўли билан олинган 500 та оилаларни биометрик тахлили натижаларига кўра ҳар бир навнинг ҳар бир оиласи ўртача 4 донадан рўваклар ва рўвакларнинг узунлиги эса 20,5 см. дан то 25,4 см. гача бўлиши, рўвакларнинг оғирлиги бўйича энг вазмини NZ-2022.2.2.3(Йўлдш) ва КС-2022.2.3 (Манзур) навлари 6.-6,7 гр, рўвак вазни энг ками эса LD-2022.2.3 (Лидер) ва Лазурный навларида 4.22-4,9 гр бўлганлиги, шунингдек, 1000 дона уруғ вазни борасида энг юқори кўрсаткич GG-2022,2,3 (Гигант) навларида 44.9 грамм бўлганлиги келтирилган.