Фарғона водийси ҳудудлари ибтидоий даврларданоқ одам яшаши ҳамда тараққий қилиши учун жуда қулай палеоэкологик шарт-шароитларига эга бўлган. Сўх дарёсининг юқори қисмларидан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда энг қадимги маданий ёдгорликлар саналадиган Селунгур, Чашма каби илк палеолит даврига оид маконлар топиб ўрганилган.
2023-01-23