Ӯзбекистон Республикаси Конституциясига асосан ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга. Аммо, амалиётда шахснинг меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши кӯп учрайдиган ҳолатлардан ҳисобланади. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар фуқаролик судлари томонидан кӯриладиган ишларнинг кӯпчилигини ташкил қилади. Ушбу низоларни кӯриб чиқишда судлар томонидан кӯп ҳолатларда касаба уюшмалари, меҳнат инспекциялари вакиллари мутахассис сифатида ишга жалб қилинади. Ушбу мақолада айнан меҳнатга доир фуқаролик ишларини кӯриб чиқишда мутахассис иштирокининг ҳуқуқий асослари кӯриб чиқилади.
2023-06-30