Сўнгги палеолит даври – инсоният тарихининг энг қизиқарли ва шунинг билан бирга кам ўрганилган соҳаларидан бири. Айнан шу даврда замонавий жисмоний типдаги одамлар (Homo sapiens) тарих саҳнасига келдилар ва бутун жамият эволюцияси учун таъмал тошини қўйдилар ҳамда цивилизацияларнинг вужудга келиши учун замин ҳозирладилар. Сўнгги палеолит даври эр.ав. 40-12 минг йилликларни қамраб олади ва ҳақиқатда “барча бошлама”ларнинг бошланиши давридир. Айнан шу даврда санъат, дин, оила ва социал ташкилотларнинг илдизлари яширинган. Ушбу даврни ўрганиш инсоният маданиятидаги воқеаларнинг моҳиятини англаш имконини беради.
2023-01-23