Хандакларда парваришланаётган цитрус ўсимликлардан лимоннинг “Мейер”, апельсиннинг “Гамлин”, мандариннинг “Климинтин” навларини фенологик фазаларининг ўтиши ўрганилганда, цитрус ўсимликлари навларида куртак бўртишини бошланиши март ойининг бир ва иккинчи ўн кунлигида, гуллашнинг бошланиши апрел ойининг биринчи ўн кунлигида кузатилиб, мевалар пишишининг бошланиши эса октябр ойининг охирлари ноябр ойининг бошларига тўғри келди. Цитрус мевали ўсимликлар 1 туп дарахтидаги ўртача ҳосил миқдори 2,1-4 кг., 1 дона мева вазни 65-88,7 грамни ташкил этди.