Ўшбу мақолада бир ёшда бўлган чақалоқларнинг ўпка ичи бронх дарахти морфометрик ва умумгистологик тахлили олиб борилган. Бутун дунёда эрта неонатал ўлим кўрсаткичи глобал муаммо бўлиб ҳисобланади, айниқса бир ёшгача бўлган чақалоқларда нафас аъзоларининг касалликлари сабабли ўлим кўрсаткичи жуда кўп учрайди. Шу боисдан, бир ёшгача бўлган чақалоқлар ўпка ичи бронх деворларини морфометрик ва умумгистологик тузилишларини ўрганиш нафақат патанатомлар балки даволовчи шифокорларга диагностика ва эрта касалликни олдини олишга самарали ёрдам беради.
2022-12-15