Мақолада диний қадриятларнинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, фарзандларни комил инсон бўлиб улғайишига таъсир этувчи омиллар, ёшлар тарбиясида гўзал хулқ ва ахлоқнинг аҳамияти ҳақида атрофлича тўталиб ўтилган. Шунингдек, бугунги глобаллашув жараёнида бола тарбиялашда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар, хусусан, ёшларда диний бағрикенглик анъаналарини шакллантириш масалалари ҳақида маълумот берилган. Бу борада Қуръони каримда келтирилган ибратли ривоятлардан намуналар келтирилган.