Республика миқёсида автомобиллар сони кескин ортиб бориши ва Сўнгги йилларда атмосферанинг ифлосланишида транспорт воситаларининг салмоғи ортиб бормоқда. Чунки автомашина, самолёт, тепловоз, қишлоқ хўжалик машиналари ва бошқалар жуда катта миқдорда кислородни сарфлаб, атмосферага (таркибида 200 га яқин яқин заҳарли моддалар учрайдиган) ҳар хил газларни (ис гази, азот оксиди, углеводородлар, қўрғошиннинг заҳарли бирикмалари, чанг, қурум ва бошқалар) чиқариб, уни ифлослайди. Автомобиллар атмосфера ҳавосини ҳар хил заҳарли газлар билан ифлослашидан ташқари дунё аҳолисининг нафас олишига кетадиган кислороддан 3-4 марта кўп кислородни сарфлайди. Бир автомобил двигатели бир йилда 20-30 кишининг йил давомида нафас оладиган кислородни сарфлайди.