Болалар ўртасида қон босимини текшириш натижалари шуни кўрсатадики, қон босимини нисбий ошиши болалар ва ўсмирлар ўртасида 2% дан 18% ташкил қилади Ўсмир болаларда артериал гипертензияни 1 даражасида, ўғил ва қиз болаларда қон босими куннинг биринчи ва иккинчи ярмида назорат гуруҳига нисбатан баландлиги аниқланди, буларда клиник белгилар кузатилмади, шунинг учун бу гуруҳдаги болаларга тузли, ёғли овқатларни чегаралаш, стресс ҳолатларни олдини олиш, жисмоний ҳаракатда бўлиш қон босимини нормаллашига олиб келади. Артериал гипертензияни иккинчи босқичида эса дори препаратини доимо бериш тавсия этилди.Хулоса қилиб айтганда артериал гипертензия билан ўсмир болаларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш, мунтазам равишда қон таркибини таҳлил қилиш, ўз вақтида қон босимни назорат қилиш,турмуш тарзини ўзгартириш ва шифокор томонидан тавсия этилган дори-дармонларни мунтазам равишда қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.