Innovative Academy
  • Register
  • Login
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Journals
    • Eurasian Journal of Academic Research
    • Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences
    • Eurasian Journal of Social Sciences, Philosophy and Culture
    • Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences
    • Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences
  • New Journals
    • Central Asian Journal of Education and Innovation
    • Eurasian Journal of Technology and Innovation
    • Bulletin of pedagogs of new Uzbekistan
    • Bulletin of students of new Uzbekistan
  • Conferences
    • Science and technology in the modern world
    • Applied Sciences in the modern world: problems and solutions
    • Natural Sciences in the modern world: theoretical and practical research
    • Innovative research in the modern world: theory and practice
    • Pedagogy and psychology in the modern world: theoretical and practical research
    • Social Sciences in the modern world: theoretical and practical research
  • Announcements
    • Ilmiy maqola qanday yoziladi?
    • Questions and answers to doctoral studies
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • What is the Hirsch index and how to increase it?
    • atm

Search

Advanced filters

Search Results

КОРХОНА БОШҚАРУВ СТРАТЕГИЯСИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ

Мақолада корхона бошқарув стратегиясида инновацион фаолиятни ташкил этиш шакллари ва унинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада саноат корхоналари инновацион бошқарувини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Алишер Сотволдиев

48-51

2024-10-09

КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ СТРАТЕГИЯСИДА РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мақолада корхоналар бошқарув стратегиясида рақобат устунлигига эришиш йўналишларининг назарий ва услубий жиҳатлари юзасидан фикрлар берилган. Шунингдек, мақолада   рақобат муҳити кундан-кунга, шиддат билан ривожланиб бориши, корхоналар ўртасидаги рақабатга дош бериш учун ушбу соҳадаги илм-фанни ривожлантириш орқали эришишга имкон берувчи бошқариш стратегиясининг назарий услубий жиҳатлари муҳимлиги асосланган.

Алишер Сотволдиев

125-127

2025-02-27

ЭКСПОРТ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мазкур мақола экспорт корхоналари рақобатбардошлигини ошириш мақсадида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш усулларини ўрганишга қаратилган. Мақолада экспортга йўналтирилган корхоналарда рақобатни муваффақиятли рағбатлантириш учун стратегик бошқарув, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, молиявий бошқарувни яхшилаш ва инновацион технологияларни жорий қилишнинг аҳамияти батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, корпоратив маданият ва раҳбарликнинг экспорт корхоналаридаги аҳамияти ва уларнинг самарали бошқарувга таъсири муҳокама қилинган. Мақолада берилган тавсиялар экспорт корхоналари учун самарали бошқарув тизимини яратиш ва рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган.

Атхамжон Алиев

100-106

2025-01-15

СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ ВА СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ТАҲЛИЛИНИНГ ЎЗАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРИ

Бошқарув карорлари, стртегик бошқарув, иқтисодий карорлар

Ш Турсунова, Umida Usmonaliyeva

857-858

2025-01-16

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИДА МАЖЛИСЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИНСОН ОМИЛИНИ КАМАЙТИРИШ ОРҚАЛИ САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ

Мазкур илмий мақолада давлат фуқаролик хизматида мажлислар самарадорлигини ошириш, инсон омилини қисқартириш ва мажлисларни рақамли технологиялар ёрдамида оптималлаштиришнинг истиқболли йўналишлари таҳлил қилинган. Тадқиқотда қиёсий кейс-таҳлил методи қўлланилди. Жаҳон тажрибаси (Эстония, Сингапур, АҚШ, Канада, Буюк Британия) ва илғор корпоратив амалиётлар (Zoom IQ, Microsoft Viva, Otter.ai) мисолида мажлисларни қисқартириш, автоматик хулоса тайёрлаш, қарорларни тез ва сифатли қабул қилиш механизмлари ўрганилган. Кейс-таҳлиллар асосида мажлислардаги вақт сарфи 40-70% гача камайиши, топшириқлар аниқлик билан тақсимланиши ва фуқаролик хизматчилари фаолиятида иш самарадорлиги ошиши мумкинлиги кўрсатиб берилган. Шу билан бирга, мазкур инновацион ёндашувларни Ўзбекистон давлат бошқарув тизимига жорий этиш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилган.

Сардорбек Исмоилов

147-152

2025-11-30

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ АСОСЛАРИ

Кейинги йилларда Ўзбекистонда корпоратив бошқарув миллий тизимини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, улар асосан замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган; акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш; уларнинг очиқлиги ва инвестицион жозибадорлигини таъминлаш; корпоратив бошқарув тизими тамойиллари ва ёндашувларини тубдан ўзгартириш ва унга замонавий бозор иқтисодиётига хос бўлган ҳақиқий хусусиятни беришдир.

Неъматжон Боймирзаев

10-14

2022-10-04

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА РАҲБАРЛИК ВА БОШҚАРУВ МАДАНИЯТИНИНГ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАРИ

Мазкур мақолада таълим тизимида раҳбарлик ва бошқарув маданиятининг ижтимоий омиллари, раҳбар маданияти, раҳбарлик этикети, таълимни бошқаришда ўзига ҳос ҳусусиятлар бошқарув психологияси, педагогик жамода раҳбар шахсининг маъсулияти тўғрисида фиклар юритилган.

Шохжахон Саматов

8-11

2024-05-20

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида корпоратив бошқарувни тартибга солиш тизимини такомиллаштиришнинг моҳиятини белгилаб берувчи асосий жиҳатлари ва устувор йўналишларини шунингдек, корпоратив бошқарув ҳисобдорлик, шаффофлик, ошкоралик, ижтимоий масъулият, ҳалоллик (софлик) каби жиҳатларни ҳамда бошқарув органлари, акциядорлар ва манфаатдор томонлар ўртасидаги муносабатларни қамраб олишга қаратилган. Мақоладан иқтисодий сектор вакиллари ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.

Неъматжон Боймирзаев

38

2022-10-04

ШАҲАРЛАРНИНГ СИЁСИЙ-МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВ МАРКАЗЛАРИ СИФАТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Манбаларнинг маълумот беришича, Шайбонийлардан кейин ҳокимият тепасига келган Аштархонийлар даврида (1601-1756 йй.) бошбошдоқлик, ўзаро курашлар, маҳаллий ҳокимиятнинг марказга бўйсунмаслиги даври бўлиб, сиёсий барқарорлик сулола инқирозига ҳамда давлатнинг учга бўлиниб кетиши билан тугади. Давлатдаги расмий даражадаги бошқарув икки босқичли бўлиб марказий ва маҳаллий бошқарув тизимига эга эди. Вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимларининг марказий ҳокимиятга бўйсуниши белгиланган йиллик солиқларни тўплаб хон хазинасига юбориб туриши, хон фармонига кўра, ҳарбий юришларда ўз қўшинлари билан қатнашишдан иборат бўлган, холос. Кўп ҳолларда ўзларини марказий ҳокимиятдан мустақил деб ҳисоблаган вилоят амирлари ва шаҳар ҳокимлари ҳам ўз бошқарув тизимига ва ҳарбий кучларига эга бўлганлар

Жамшид Бердиев

42-46

2025-03-31

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛИ ТАРАНСФОРМАЦИЯСИ

Ушбу илмий мақолада Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқарув фаолиятини рақамли тарансформациялашнинг афзалликлари ва камчиликлари келтирилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқарув фаолиятини рақамли тарансформациялашнинг афзалликлари сифатида вақтни тежашга имкон бериши, самарадорликни ошириши, маълумотларни тизимлаштириши кабилар келтирилган.

Нарзулло Ходжамов

59-65

2023-01-30

ОЗИҚ ОВҚАТ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА БОШҚАРУВ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Мақолада асосий эътиборни озиқ-овқат саноати корхоналарида бошқарув
механизмларини такомиллаштиришда назарий ёндашувлар, иқтисодчи олимларни
бошқарув механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ёндашувлари, соҳа
корхоналарини бошқаришдаги таснифий белгилар ҳамда озиқ овқат саноати
корхоналарини бошқаришга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар таъсири
баҳоланган

Гулсанам Бойқўзиева

23-27

2023-04-18

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА БОШҚАРУВ МАДАНИЯТИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ

Мазкур мақолада педагогик менежмент, таълим тизими ва унинг
самарадорлигини оширишга қаратилган бошқариш тамойиллари, усуллари ва
ташкилий шакллари, таълим муассасаларида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бошқарув
фаолияти, таълим муассасасининг ўзига хос бошқарув маданиятини тадқиқ қилиш,
бошқарувни ташкил этиш маданиятининг шаклланиши ёритилган.

Аназхон Мамадалиев

85-88

2023-05-16

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИНСОН РЕСУРСЛАРИН БОШҚАРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Таълим муассасасининг фаолиятидаги самарадорлик, биринчи навбатда, жамоадаги шахслараро муносабатлар, вазифаларни қанчалик тўғри ташкил этилгани ёки этилмаганлигига боғлиқ. Бошқача айтганда, ишнинг қандай ташкил этилиши раҳбарлик, бошқарувчиликнинг ташкил этилиши даражасига боғлиқ. Ҳар бир раҳбар педагогик тизимни бошқарар экан, энг аввало, ундаги муаммолар ва бу тизимдаги аъзоларнинг педагогик-психологик хусусиятларини билиш қобилиятига эга бўлиши керак. Мактаб директорлари бошқарув фаолиятида таълим муассасасида барча жараёнларни тартибга солиб туриш учун бошқарув функцияларини мазмун ва моҳиятини билишлари зарур

Goʻzal Karimova

71-73

2023-04-01

ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ-ГУБЕРНАТОРЛИГИНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БОШҚАРУВИ ТАРИХШУНОСЛИГИ

Ушбу мақолада ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистоннинг Россия империяси томонидан босиб олиниши, Туркистон генерал-губернаторлигининг ташкил этилиши ва унинг бошқарув фаолияти тарихшунослик нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Россия империяси маъмурий бошқарув аппаратининг ўта марказлашган хусусияти, генерал-губернаторликнинг вилоят, уезд, волост каби маъмурий-бошқарув бўғинлари бўйича умумий маълумотлар жамланган.

Муштарийбегим Раупова

28-35

2023-05-03

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИ

Мақолада саноат корхоналарининг бугунги кундаги ривожлантиришга қаратилган замонавий бошқарув усуллар ва моделлари очиб берилган.  Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган самарадорлик мезонларини баҳолаш ва усулларини такомиллаштириш бўйича йўллари асослаб берилган.

Жонибек Файзуллаев

43-49

2022-09-01

ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТЛАРИНИНГ МАРКАЗЛАШМАГАН КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ МОДЕЛИГА ЎТИШДАГИ МУАММОЛАРИ

Ушбу мақола давлат университетлар корпоратив бошқарувидаги ўтиш давридаги муаммоларни ўрганади ва академик муассасалардаги ўзгаришларни бошқаришнинг самарали стратегиялари ҳақида тушунча беради. Муаллиф ташкилий ўзгаришларга оид адабиётларни кўриб чиқиб,  раҳбарият, бошқарув тузилмалари ва институтсионал маданиятнинг ўзгариши контекстида университетлар дуч келадиган ноёб муаммоларни муҳокама қиладилар. Мақолада, шунингдек, манфаатдор томонларнинг фаоллигини ошириш ва ташкилий самарадорликни ошириш каби ўзгаришларни самарали бошқаришнинг мумкин бўлган афзалликлари кўриб чиқилади ва бошқарувдаги ўзгаришларни бошқариш ва институтсионал самарадорликни ошириш бўйича тавсиялар беради.

Алишер Хасанов

111-116

2023-05-10

СТРАТЕГИК МАКТАБ БОШҚАРУВИ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ

Мазкур мақолада мактаб бошқарувида стратегик менежментнинг аҳамияти ва унинг таълим сифатига таъсири таҳлил қилинган. Замонавий таълим тизимида таълим муассасаларини самарали бошқариш стратегик режалаштириш, инновацион бошқарув технологияларини жорий этиш ва педагогик жамоани самарали ташкил этишни талаб қилади. Тадқиқот жараёнида стратегик бошқарувнинг назарий асослари, халқаро тажриба ва Ўзбекистон мактаб таълими сиёсати доирасида таълим муассасалари ривожланишининг институционал омиллари таҳлил қилинди. Натижалар стратегик бошқарув механизмлари мактаб ривожланиши ва таълим сифати ошишига муҳим таъсир кўрсатишини кўрсатди.

С.Н. Хашимова

111-114

2026-03-23

МАКТАБ БОШҚАРУВИДА ДИРЕКТОРНИНГ ЛИДЕРЛИК КОМПЕТЕНЦИЯСИ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ СТРАТЕГИК ОМИЛЛАРИ.

Мазкур мақолада умумтаълим муассасаларида мактаб директори лидерлик компетенцияларининг таълим сифатига таъсири таҳлил қилинган. Замонавий таълим тизимида муассаса раҳбарининг стратегик фикрлаш, инновацион бошқарув ва жамоани мотивация қилиш қобилияти таълим самарадорлигини белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида таълим менежменти назариялари, стратегик бошқарув концепциялари ва лидерлик моделлари таҳлил қилинди. Натижалар мактаб раҳбарининг лидерлик компетенцияси педагогик жамоа самарадорлиги, таълим жараёни сифати ва ўқувчиларнинг академик натижаларига сезиларли таъсир кўрсатишини кўрсатди

С.Н. Хашимова

17-20

2026-03-12

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИНГ ТАШКИЛИЙ ИКТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Мақолада корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмининг мазмун-моҳияти ёритиб берилган. Aкциядорлик жамиятида корпоратив бошқарув ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш учун унинг фунциялари доирасида бажариши лозим бўлган вазифалари таклиф этилган

Салима Нигматуллаевна Хашимова

9-12

2022-01-14

THE PROBLEM OF COMPLIANCE OF MEMBERS OF CORPORATE GOVERNANCE BODIES OF ENTERPRISES WITH STATE PARTICIPATION WITH FIDUCIARY OBLIGATIONS

The demand for the fulfillment of fiduciary obligations by members of corporate governance bodies forms a new trend that has appeared in the coming years. The concept of fiduciary duties is now entering into the current legislation of the Republic of Uzbekistan. Thus, the members of the Board of Directors and the Supervisory Board who are members of the Board of Directors and the Supervisory Board cannot be deprived of the right to vote on the Board of Directors.

Меҳриддин Бўтабаев

73-78

2026-01-26

ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШДА ИНСОНПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДАГИ ИФОДАСИ

Мазкур мақолада инсонпарварлик ғояларининг демократик жамият қуриш жараёнидаги ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинган. Шу билан бирга, инсон қадрини юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бошқарув тизимини инсон манфаатига йўналтириш каби масалалар фалсафий нуқтаи назардан ёритиб берилган.

Махбубахон Содиқова

77-79

2025-10-31

COVID ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мазкур мақолада пандемия шароитида олий таълим муассасаларида бошқарув тизимини шакллантиришнинг назарий асослари тадқиқ этилган. Шу билан бир қаторда, олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигига ва
профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, улар томонидан таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларининг таъсирчанлигига холисона баҳо бериш. Таълим беришда юқори сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида маълумот берилган.

Фарангиз Шакирова

931-937

2022-05-10

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мақолада электрон тижоратни ташкил қилишда  акт технологиялардан фойдаланиш ва  ахборот коммуника-ция тизимларидан фойдаланган ҳолда рақамли технологияларни жорий этиш ва улар-дан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар урганилган. Тадқиқот давомида саноат корхоналари маҳсулотларини электрон тижорат орқали реализация қилишда ахборот хавфсизлигини  таъминлаш тизими ишлаб чиқилган.

Ғулом Шарипов

5-15

2023-01-25

БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ: РАҲБАР ВА ЛИДЕР ТАМОЙИЛЛАРИ

Хозирги бозор иқтисодиётининг бирмунча мураккаб механтмлари қай йўсинда ишлашини тушуниб етиш, муваффациятли фаолият курсата олиш учун бошқарув психологияси унга туғри йўл топа олишига кумаклашади. Ушбу мацолада узини-узи англаш, бошцарув цобилиятининг шакллантириш, миллий онг каби юксак туйгуларни царор топтириш орцали инсонларнинг уаётини сезиларли томонга узгартириш, уар бир ишни самарали ва мазмунли цилишга кумаклашиши ёритиб утилган. Бошцарув психологияси асосларини пухта эгаллаш орцалигина уар бир инсонда юксак уис-тушулар, меунатга ижобий муносабат, ижтимоий фаоллик, комфорт уисларини шакллантириш мумкин.

Шерйигит Юлдашев

68-74

2023-04-07

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИ БОШҚАРИШДА ИНСОН ОМИЛИ ВА ХАВФСИЗЛИК МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Ушбу мақолада таълим муассасаларида меҳнат муҳофазасини бошқариш жараёнида инсон омилининг ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Ходимлар ва раҳбарларнинг касбий масъулияти, меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билим даражаси ҳамда хавфсизлик маданиятининг шаклланганлик даражаси меҳнат муҳофазасини бошқариш самарадорлигининг асосий омиллари сифатида ёритилган. Таҳлилий рақамли маълумотлар асосида инсон омилига асосланган бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

Сардор Салахутдинов

36-37

2026-02-11

1 - 25 of 126 items 1 2 3 4 5 6 > >> 

Indexing

butom

Requirements Editorial Board Politics Send the material

Language

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Developed By

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, st. Shirin 53, 100131


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2023 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy