Мақолада, ўсимлик яшил массаси шаклланишига экиш муддати, уруғ меъёри ва ўсимликлар сони бевосита таъсир этиши дон жўхорининг “Ўзбекистон-5” ва “Массино” навларини солиштириб тадқиқ қилишда аниқланган. “Массино” навининг ушбу омилларга реакцияси фаол бўлиб, андозага нисбатан ўсимлик бўйини ихчамлиги, кечроқ экилганда сербарглиги, барг сатхи ҳажмини юқорилиги, массаси бўйича кескин фарқланиши, баргларини рўвак пишиб етилганда ҳам яшил ҳолда қолиши ҳамда дон, яшил ва қуруқ масса кўп ҳосил қилиши аниқланган.