Ҳозирги вақтда доривор ўсимликлар мамлакатимизнинг ихтисослашган фермер, ўрмон ва бошқа мулкчилик шаклидаги хўжаликларида етиштирилади. Лекин, уларни етиштириш технологиялари мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги сабабли, айрим ечилиши ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган муаммоларни келтириб чиқараяпти. Шу боис ҳам фармацевтика саноатини сифатли, мўл, таннархи арзон ва экологик соф хом-ашё билан таъминлаш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.Ушбу мақолада ана шу муаммолар ҳақида сўз боради.