Ҳозирги вақтда республикамизда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва ҳимоялаш масалалари билан шуғулланувчи бир неча идоралар мавжуд. Улардан иккитаси қонун чиқарувчи , биттаси ижроия ва яна бири ноҳукумат органидир. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи йил иш фаолиятида 1995 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили органи таъсис этилди ва унинг ихтиѐрида инсон ҳуқуқ ва эркинлиги билан шуғулланувчи Комиссия тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра Республика инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ тузилди.
2023-05-25