Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиқ этилаётган янгиликлар, таълим-тарбия борасида яратилаётган шарт-шароитлар, халқимизнинг яшаш ва меҳнат қилиш шароитларининг яхшиланиши, умуман олганда эришилган моддий ва маънавий салоҳият эркинлиги мамлакат мустақиллигининг туҳфаси бўлиб, эркин меҳнат қилиш ва яшаш, мустақил фикрлаш, эътиқод ва сўз эркинлиги, диний бағрикенглик, умуминсоний қадриятлар ва миллий урф-одатларнинг, ҳурмат қилиниши ҳамда қадрланиши, кучли ижтимоий ҳимоя ҳамда буларнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши ёшларни мустақил ишлаш, унинг мазмун-моҳияти ва заруратини объектив баҳолашга ўргатиш йўналишида ўзига хос вазифалар юклайди.