Доривор иссоп – лабгулдошлар (ламиаcе) оиласига киради. Ӯткир ҳидли, кӯп йиллик, бӯйи 85-90 сантиметр бӯлган, доим яшил чала бута. Илдизи ӯқ илдизли. Поясининг асосий қисми ёғочланган, шохланган 4 қиррали [1-2]. Барглари қарама-қарши жой-лашган, бандсиз ёки калта бандли ланцетсимон ёки чизиқсимон, четлари бироз пастга қайрилган [3]. Унинг гуллари сиёҳ ранг, пушти рангбарглар ораларида 3-7 тадан сохта мутовкаларга тўпланган. Мутовкалар бошоқсимон, узунлиги 20-22 сантиметрга борадиган соябонларни ташкил қилади. Меваси 4 та аниқмас қиррали, тухумсимон ёнғоқчадан иборат [4-5]