Инновациялар тегишли иқтисодий тармоқлар, корхоналар, ҳудудлар ва давлатлар рақобатбардошлигига таъсир қилувчи асосий элемент ҳисобланади. Инновация ижодий фикрлаш ва ҳаракат функцияси, янги тушунчалар ҳамда билимларни янги маҳсулот ва хизматларга айлантириш жараёнидир[1]. Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, агротуризмга инновациялар одатда узоқ кечикиш билан киритилади. Туризмда инновацияларнинг бешта асосий тури яъни, менежментдаги инновациялар, инновациялар маҳсулотлари, маркетинг инновациялари, инновацион жараёнлар ва институтлар ажратилади.