Innovative Academy
  • Register
  • Login
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Journals
    • Eurasian Journal of Academic Research
    • Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences
    • Eurasian Journal of Social Sciences, Philosophy and Culture
    • Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences
    • Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences
  • New Journals
    • Central Asian Journal of Education and Innovation
    • Eurasian Journal of Technology and Innovation
    • Bulletin of pedagogs of new Uzbekistan
    • Bulletin of students of new Uzbekistan
  • Conferences
    • Science and technology in the modern world
    • Applied Sciences in the modern world: problems and solutions
    • Natural Sciences in the modern world: theoretical and practical research
    • Innovative research in the modern world: theory and practice
    • Pedagogy and psychology in the modern world: theoretical and practical research
    • Social Sciences in the modern world: theoretical and practical research
  • Announcements
    • Ilmiy maqola qanday yoziladi?
    • Questions and answers to doctoral studies
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • What is the Hirsch index and how to increase it?
    • atm

Search

Advanced filters

Search Results

АҲМАД ДОНИШНИНГ "НАВОДИРУЛ ВАҚОЕ" АСАРИДА ОТА-ОНАГА ҲУРМАТ ВА ФАРЗАНДЛАР ТАРБИЯСИ МАСАЛАСИ

XIX аср фан ва маданиятининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, буюк мутафаккир, ёзувчи, шоир, машҳур сиёсатчи, муҳандис, мусаввир ва моҳир хаттот Аҳмади Дониш, Аҳмад-махдуми Дониш ва Аҳмади калла исм ва лақаблари билан машҳур бўлган Аҳмад ибн Носир Сиддиқий Бухороий машҳур маърифатпарварлардан бўлиб, бир қатор қимматли асарлар ижод қилган. Ёзувчининг асарлари орасида “Наводирул вақое” жамиятнинг асосий муаммолари, ҳамда муҳим фалсафий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий ва маданий масалаларни қамраб олиши билан юксак аҳамиятга эга.

Фаридун Юлдашов

9-11

2025-06-30

ИСЛОМ ТАРИХИДА ФАРМАЦЕВТИКА РЕНЕССАНСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

Ислом тарихига қараладиган бўлса, исломнинг дастлабки давриданоқ тиббиётга алоҳида аҳамият берилганини кўриш мумкин. Дастлабки шифохоналарнинг айнан ислом диёрларида пайдо бўлгани ҳам фикримизни қўллаб-қувватлайди. Тиббиёт ривожланиши натижасида фармакология ҳам алоҳида соҳа сифатида ажралиб чиқди ва мутахассислар учун қўлланма ва дарсликлар ҳам мусулмон олимлари томонидан дунёга тақдим қилинди. Хусусан, Ибн Сино, Абу Бакр Розий, Беруний сингари фарматсевтларнинг хизматини бугун ҳамма бирдек эътироф этади. Мазкур илмий мақоламизда ислом тарихида фарматсевтга қўйилган талаблар, соҳага оид ёзилган энг машҳур асарлар ҳамда баъзи машҳур кашфиётлар ҳақида сўз юритилади.

Мунаввар Ниёзалиева

18-22

2023-10-07

НОСИРИДДИН ТУСИЙНИНГ ТЕОЛОГИК ҚАРАШЛАРИ

Носириддин Тусий кенг ва серқирра ижодининг марказий объектида комиллик ва донишмандлик муаммоси асосий ўринни эгаллади. Сўфийлик тариқатлари кенг тарқалган ХIII асрда яшаб ижод қилган Тусий сўфийлик фалсафасидан баҳраманд бўлганлиги яққол кўзга ташланади. “Ал-инсон ал-комил”, яъни комил инсон, “Ал-инсон ал-ҳаким”, яъни донишманд инсон муаммоси сўфийлар томонидан кўтарилган. Умуман олганда, “Ал-инсон ал-комил” ибораси атама сифатида ислом оламида биринчи марта машҳур араб олими Муҳийиддин ибн Арабий (1163-1240) томонидан ишлатилган. Муҳийиддин Арабийдан кейин кўплаб мутафаккирлар бу борада ўз фикрларини билдирганлар. Асосан сўфий мутафаккирлар тўхталган бу мавзуга Носириддин Тусий ҳам ўз муносабатини билдирган. Буюк аллома ўз даврининг энг машҳур сўфий уламолари билан дўстлашиб, сўфийлар билан фикр алмашган бўлса керак. Сўфийлар инсон камолоти ва унинг ҳикматига катта аҳамият берганлар.

Умид Собиров

116-117

2025-01-20

АПОМЕТАТЕРРИГЕН ВА АПОГРАНИТ ВОЛЬФРАМ МАЪДАНЛАШУВИНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШ ШАРОИТЛАРИ (ҚОРАТЕПА ВА ЧАҚИЛКАЛОН ТОҒЛАРИ)

Ўзбекистоннинг вольфрам маъданларига бўлган истиқболларини ўрганиш тарихи 1930 – йилларнинг биринчи ярмига тўғри келади. Бу даврда Н.А. Смольянинов Республиканинг ғарбий қисмида жойлашган, машҳур Лангар молибден намоёнидан шеелит минералларини қидириб топганлиги ҳамда И.М. Евфименконинг Тошкент атрофи тоғолди ҳудуларида таркибида вольфрамит бўлган объектларни аниқлаганлиги, кейинчалик вольфрам учун қидириш ишларини жадал олиб борилишига сабаб бўлган .

Шохрухбек Тураев, Азим Саттаров , Асила Ризаева

45-48

2024-01-20

БАРОН ДЕЗМЕЗОННИНГ ФРАНЦУЗ ТИЛИГА ТАРЖИМАСИДА АБУ-Л-ҒОЗИЙ БАҲОДИРХОННИНГ "ШАЖАРАИ ТУРК" АСАРИДА ЛИНГВОМАДАНИЙ БИРЛИКЛАРНИ БЕРИЛИШИ

Абу-л-Ғозий Баҳодирхоннинг "Шажараи Турк" асари туркий халқлар тарихини, шажарасини ва маданиятини тавсифлайдиган муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Асар туркий халқларнинг келиб чиқиши, урф-одатлари ва уларнинг маданий мероси ҳақидаги қимматли маълумотларни ўз ичига олади. Барон Дезмезон, машҳур француз таржимони ва филолог, ушбу асарни француз тилига таржима қилиб, европалик ўқувчилар учун бу қимматли маълумотларни ошкор қилди. Ушбу мақолада Дезмезоннинг таржима усуллари, лингвомаданий бирликларнинг берилиши ва уларнинг мисоллари таҳлил қилинади.

Шахзодбек Холлийев

44-46

2024-05-31

РЕАЛИЯЛАР, МИЛЛИЙ ХОС СЎЗЛАРНИ ТАРЖИМА ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақола инглиз ва ўзбек тилларида учрайдиган миллий хос сўзлар – реалиялар ва уларнинг таржимасига бағишланган. Мақолада ҳар бир миллатга хос бўлган сўзларбилан боғлиқ таржима жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларни қандай бартараф этиш йўллари келтириб ўтилган. Реалиялар таржимаси доирасида машҳур тилшунос олимларнинг фикр-малоҳазалари ҳам маълумот ўрнида келтирилган. Мисол тариқасида ўзбек-инглиз тилларида учрайдиган миллий хос сўзлар – реалияларнинг таърифи ҳамда таржимасига доир мисоллар берилган.

Рауфов Миразиз Мустафақулович

574-583

2021-12-31

АВТОМАБИЛ ДИЗАЙНДА СИММЕТРИЯ ВА АССИМЕТРИЯ

Ушбу мақолада автомобил дизайнида симметрия ва ассиметрия тушунчаларининг моҳияти, уларнинг эстетик, эргономик ва функционал жиҳатлари чуқур таҳлил қилинади. Симметрия автомобил дизайнида мувозанат, барқарорлик ва жозибадорликни таъминласа, ассиметрия эса инновацион ёндашувлар, индивидуал дизайн ва технологик янгиликларни ифода этади. Шу жиҳатдан ҳар иккала элемент автомобил саноатининг замонавий ривожида муҳим роль ўйнайди. Мақолада машҳур автомобил брендлари мисолида симметрик ва ассиметрик дизайн ечимлари, уларнинг афзаллик ва камчиликлари, шунингдек, фойдаланувчи тажрибасига таъсири ёритилади. Тадқиқот натижалари дизайнерлар, муҳандислар ва саноат мутахассислари учун амалий аҳамиятга эга бўлиб, янги модель яратишда мувозанатли ёндашувни шакллантиришга ёрдам беради.

Мадинахон Алиярова , Абдивохид Абдижалилов

18-21

2025-06-27

НЕМИС ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДАГИ ТУРҒУН БИРИКМАЛАРНИНГ ТАРЖИМА ҚИЛИНИШ ТАРАҚҚИЁТИ

Aслида фразеология - турли хил филологик текширувларнинг машҳур соҳаси ҳисобланади. Олимларнинг фикрларига кўра фразеологик бирликлар маданият ҳодисалари сифатида тушуниш билан боғлиқ бўлиб, уларнинг маданий хусусиятлари улар иштирок етган гапларда ўрганилади. Шундай қилиб, “фразеологизм” сўзи социолингвистика фани доирасига киритилди. Фразеологик бирликларнинг енг яхши таърифларидан бири қуйидагича: бу қисман ѐки тўлиқ мажозий маънога ега сўзларнинг барқарор, изчил бирикмасидир.

Шахло Юсуфжонова

43-48

2023-02-25

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИ ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Мақолада коллеж ўқувчиларининг билиш (ақлий), ижодий, ҳиссий қобилияти юқори бўлган шахсларнинг сифатлари ёритилган. Юқоридаги сифатлар намоён бўлган буюк алломалар,жаҳонга машҳур бўлган олим ва файласуфлар ҳақида фикр юритилган. Келажакда айниқса ижодий қобилиятли, истеъдодли, касбий қобилиятга эга бўлган мутахассислар Янги Ўзбекистонни яратишдаги роли баён қилинган.

Т. Абдужабборова

82-89

2023-03-22

МАҚОЛЛАРНИНГ ИНСОН ҲАЁТИДАГИ ЎРНИ ВА УЛАРНИНГ МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ушбу мақолада инглиз ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг икки тилдаги миллий-маданий ва универсал хусусиятлари ҳамда уларнинг инсонлар ҳаётидаги ўрни кўриб чиқилган. Ушбу мақолада машҳур ёзувчи ва олимларнинг мақоллар устида олиб борган ишларидаги хулосалари ва мақолларнинг инсон ҳаётидаги ўрни, аҳамияти келтириб ўтилган. Турли тиллардаги мақолларни қиёслаб ўрганганимизда, улар ўртасидаги фарқ ва ўхшашликларни аниқладик.

М.Й. Мирзаахмедова

599-604

2021-12-31

IBN JARIR TABARI’S ‘JOM’UL-BAYAN’ AND THEIR MODERN SPIRITUAL SIGNIFICANCE

This article presents a content and methodological analysis of the Quranic verses that call for reflection in Ibn Jarir at-Tabari’s famous commentary “Jom’ul-Bayan”. The article analyzes the spiritual and intellectual message of these verses, their impact on the human heart and mind. It also examines the significance of these verses in the context of modern spiritual problems and their place in practice. Interpretive and methodological approaches are compared based on classical and modern sources.

Нурали Мавланов

121-125

2025-06-16

ТАБИИЙ ХОМ-АШЁЛАРДАН БЎЁҚЛАР ОЛИШДАГИ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР

Бўёқлар инсониятга умуман жуда қадим замонлардан бери маълум. Қирмис, «тир қизили», ализарин, индиго ва бошқалар ўсимлик ва ҳайвон организмларидан олинган. «Тир қизили» майда денгиз ҳайвонлари бўлмиш моллюскалардан машаққатли меҳнат эвазига олинарди.

Шерзодбек Турсуналиев , Сардорбек Халилов , Илёсбек Мадаминов

314-317

2022-12-22

РЕАЛИЯЛАР, МИЛЛИЙ ВА МАХАЛЛИЙ ЎЗИГА ХОСЛИКНИ ИФОДАЛОВЧИ СЎЗЛАР, УЛАРНИ ТАРЖИМАДА ҚАЙТА ЯРАТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақола турли миллат вакиллари турмуш-тарзида учрайдиган миллий хос сўзлар – реалиялар таърифи, таснифи ва уларнинг таржимасига бағишланган. Мақолада ҳар бир миллатга хос бўлган сўзлар билан боғлиқ таржима жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларни қандай тартиб таржимон томонидан бартараф этиш йўллари келтириб ўтилган. Реалиялар таржимаси доирасида шу соҳада тадқиқот ишларини олиб борган машҳур тилшунос олимларнинг фикр-малоҳазалари ҳам келтирилган. Мисол тариқасида ўзбек-инглиз тилларида учрайдиган миллий хос сўзлар – реалияларнинг таърифи, таснифи ҳамда таржимасига доир мисоллар берилган.

Мамадаюпова Васила Шоназаровна

921-935

2021-12-31

“ҚУТАДҒУ БИЛИГ” АСАРИ ВА УНДА ЕТУК ИНСОННИ КАМОЛГА ЕТКАЗИШ МАСАЛАСИ

Мазкур мақолада машҳур туркий адабиёт ёзувчиси Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" асари таҳлил қилинади ва унда инсон камолоти масаласи ёритилади [5]. Асарнинг маънавий-ахлоқий қадриятлари, давлат бошқаруви, адолат ва илм-маърифатга бўлган муносабати атрофлича кўриб чиқилади. Шунингдек, асарда етук инсон (комил инсон) сифатларини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади [2].

Моҳигул Хушнутова

108-110

2025-03-17

ЗУЛФИЯХОНИМ - ШЕЪРИЯТ ТОНГИНИНГ ОФТОБИ

Зулфия деганда кўз олдимизга вафога, садоқатга тўла шеърий сатрлар гавдаланади. Бу вафо ва садоқат туйғулари истеъдодли, машҳур шоир Ҳамид Олимжонга аталган, муҳаббат жо бўлган сатрлар эди. Мазкур мақолада Шоира ижодида асосий мавзулар ва ишққа тўла шеърий мисраларга эътибор қаратилган.

Дилрузабегим Холбоева

90-91

2024-01-22

ХАНАФИЙ ФАҚИҲЛАРИНИНГ ХАДИСЛАРНИ ДАЛИЛ ҚИЛИШ УСУЛИ

Фақиҳларнинг бир неча авлодларининг олиб борган фаолиятлари туфайли Мовароуннаҳр мактабининг анъаналари ва унинг намоёндалари асарлари ҳанафийлик мазҳабида бўлган турли минтақаларда кенг тарқалди. Мовароуннаҳрлик муаллифларнинг асарлари фиқҳ амалиётида қўлланма сифатида ҳам, талабаларни ўқитишда дарслик сифатида ҳам фойдаланилди. Ушбу мақолада муҳаддисларнинг ҳанафий мазҳаби усулига кўра далиллаш услуби ва у бўйича ҳукм чиқарилган фатволар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлинади.

Азамхон Қамбаров

96-98

2023-06-16

ҚАНҒ ДАВЛАТИ ТАРИХИ

Антик давр Ўзбекистон ҳудудларида тараққий этган давлатлардан бири– Қанғ давлатидир. Қадимги Хитой манбаларида Қанғ давлати мавжуд бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар мил.авв. III аср охири – II аср бошларига тўғри келади. Аммо, Қанғ давлати ва қанғарлар тарихининг машҳур билимдони К. Ш. Шониѐзовнинг фикрича, бу давлат мил. авв III асрнинг бошларида пайдо бўлади. Кейинроқ эса, Юнон-Бақтрия давлати ва қўшни кўчманчи қабилалар билан бўлган курашлар натижасида Қанғ давлати янада мустаҳкамланади ҳамда манбаларда Ўрта Осиѐдаги йирик давлатлардан бири сифатида тилга олинади. Далвтнинг номи ―қанғ‖, ―қанғар‖, ―қанғуй‖ дебномланувчи қабиланинг номидан олинган     бўлиб, этимологияси мунозарали ҳисобланади.

Бозоров Қувончбек Дилмурод ўгли, Панжиев Жамшид Тохир ўгли

148-152

2022-02-17

OPİNİONS OF HİSTORİANS ON THE NİSBA "AL- BALĀDHURĪ" OF AḤMAD İBN YAḤYÁ

This article provides detailed information about the life, scholarly activities, and the nisba "al- Balādhurī" of the famous historian Aḥmad ibn Yaḥyá al- Balādhurī, who lived during the 8th-9th centuries under the Abbasid Caliphate. The author elaborates on al- Balādhurī's origins, his historical works, and the etymology of his nisba, relying on various sources. Additionally, the article explores the connection between the nisba "al- Balādhurī" and the plant called " Balādhur," including the medicinal properties of this plant. The article also compares al- Balādhurī's nisba with those of other scholars, highlighting the differences and similarities between them. 

Соҳибжон Умматалиев

20-22

2025-02-17

АБУЛ БАРАКОТ НАСАФИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТАСНИФИ

Мақолада ҳанафий мактабининг забардаст фақиҳи, атоқли муфассир, машҳур имом аллома Ҳофизиддин Абул Баракот Насафий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилган. Олимнинг тафсир, ақида ва фиқҳ йўналишларида ёзган беназир китоблари ҳақида атрофлича маълумотлар берилган. Шунингдек, унинг устоз ва шогирдлари зикр қилиниб, манбаларда унга берилган таърифлар келтирилган.

Наргиза Абдурахманова

183-188

2022-03-26

АБУЛ БАРАКОТ НАСАФИЙНИНГ “АЛ-МУСТАСФО” АСАРИ –ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД МУҲИМ МАНБА

“Маълумки, қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан. Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси бутун инсониятнинг маънавий мулки ҳисобланади”[1]. Ана шундай буюк маънавий мерос қолдирган ватандошларимиздан бири Ҳофизиддин Абул Баракот Насафий(в.1310)дир.

Наргиза Абдурахманова

167-170

2022-11-21

ҚАНҒ ДАВЛАТИ ТАРИХИ

Антик давр Ўзбекистон ҳудудларида тараққий этган давлатлардан бири– Қанғ давлатидир. Қадимги Хитой манбаларида Қанғ давлати мавжуд бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар мил.авв. III аср охири – II аср бошларига тўғри келади. Аммо, Қанғ давлати ва қанғарлар тарихининг машҳур билимдони К. Ш. Шониѐзовнинг фикрича, бу давлат мил. авв III асрнинг бошларида пайдо бўлади. Кейинроқ эса, Юнон-Бақтрия давлати ва қўшни кўчманчи қабилалар билан бўлган курашлар натижасида Қанғ давлати янада мустаҳкамланади ҳамда манбаларда Ўрта Осиѐдаги йирик давлатлардан бири сифатида тилга олинади. Далвтнинг номи ―қанғ‖, ―қанғар‖, ―қанғуй‖ дебномланувчи қабиланинг номидан олинган бўлиб, этимологияси мунозарали ҳисобланади

Бозоров Қувончбек Дилмурод ўгли, Панжиев Жамшид Тохир ўгли

148-152

2022-02-05

КУРОНИ КАРИМНИ ТУШУНИШДА БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ АХАМИЯТИ

Мазкур мақолада балоғат илмининг ахамияти ва унинг Қурони Каримнини тушунишдаги ўрни ҳақида сўз юритилади. Балоғат илмида ёзилган китоблар ва шу соҳада машҳур бўлган олимлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилади.

Н. Абдумуталибов, Ш. Умаралиев

109-112

2025-01-27

"УСУЛ АШ-ШОШИЙ" АСАРИНИНГ ҚЎЛЁЗМА ВА БОСМА НУСХАЛАРИ

Маълумки, ҳар бир та’рихий манба‘ ва асарни ўрганишда мазкур манба‘ ва асарларнинг қўлёзма ва босма нусхалари муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан қаралганда, юртимиз ва хориждаги бир қанча кутубхоналарда ҳанафий мазҳабида машҳур "Усул аш-Шоший" асарининг бир нечта қўлёзма ва босма нусхалари сақланмоқда.

Абдувоҳид Аҳмадалиев

100-102

2024-02-26

ДОНИ АБДУСАМАТОВИЧ ИЛЬЯСОВ — МУСИҚА ОЛАМИДАГИ БЕНАЗИР ШАХСИЯТ

Мақолада Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорларидан бири — Дони Абдусаматович Ильясовнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган. Муаллиф Ильясовнинг миллий эстрада маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг дирижёр, композитор, аранжировчи ва педагог сифатидаги фаолиятини таҳлил қилади. Шунингдек, «Истиқлол» қўшиғи мисолида ижодкорнинг бадиий услуби, мусиқий драматургияси ва эстетик қарашлари таҳлил этилади.

Камола Исмоилова

97-100

2025-12-17

ХОЖА МУҲАММАД ПОРСО – ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ЙИРИК ВАКИЛИ

Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-Нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Муҳаммад бин Маҳмуд ал-Ҳофизий ал-Бухорий илмий мероси ва қарашларини ўрганиш нафақат Нақшбандия тариқати асослари, балки умуман, ислом фалсафий тафаккури, унинг бағрида вужудга келган тасаввуф таълимоти ҳамда тасаввуф таркибида минг йилдан кўпроқ давр давомида шаклланган ирфон фалсафасининг асл мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ ўрганишимиз учун имкон беради.

Исматилло Холназаров

76-79

2023-10-16

1 - 25 of 27 items 1 2 > >> 

Indexing

butom

Requirements Editorial Board Politics Send the material

Language

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Developed By

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, st. Shirin 53, 100131


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2023 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy