Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимининг асосий мақсади меҳнат шароитларида инсоннинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи омилларни олдини олиш, иш қобилиятини узоқ вақтга сақлаб қолишдир. Ҳозирги кунда статистик маълумотларига кўра корхоналарда бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишлар сони кўпайиб, уларнинг асосий сабаби ҳавф омилларни ўз вақтида тўғри баҳоланмаганлиги ва бошқариш тизим йуқлигидадир. Ҳар бир иш ўрнида зарарли ва хавфли омиллар мажмуаси ишчилар организмига доимий равишда таъсир кўрсатади, шунинг учун хам уларни аниқлаш, баҳолаш ва олдиндан асоратларини белгилаб олиш учун имкон берадиган усулларни татбиқ этиш мухимдир. Мақолада иш ўринларда хавфларни баҳолаш ва бошқаришга ёрдам берадиган усуллар, ёндошув йўллари турли хил мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан холда тавсия этилган. Ишлаб чиқаришда хавф омилларини замонавий усулда аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш босқичлари, уларни амалиётда бажариш йўллари баён этилган. Ҳар бир усулнинг ўзига хос жиҳатлари ва мақсадлари очиб берилиб, энг самарадор ва натижадор усуллар ажратилиб тавсия этилган.