Маккажўхори жуда серҳосил экин. Бирорта бошқа ўсимлик маккажўхори каби кенг миқиёсда ва турли-туман эҳтиёжларни қондира олмайди. Ўзбекистонда маккажўхоридан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар жуда ҳам кам номда бўлиб, у асосан силос, сўтали яшил масса олиш ва омухта ем ишлаб чиқариш хом-ашёси сифатида дон учун етиштирилади.