Эртакларнинг, аввало, халқ оғзаки ижодининг энг қадимий, оммавий жанрларидан бири сифатида эътироф этилиши бежиз эмас, улар яратилиши жиҳатдан ўта олис ўтмишга бориб тақалиши, бадиий-эстетик томонлама рангбаранглиги, ғоявий-бадиий юксаклиги, барча этник қатлам вакиллари учун бирдек ардоқли адабий мерос сифатида кўрилиши билан бошқа жанрлардан алоҳида ажралиб туради. Ушбу бебаҳо оғзаки бадиий мерос аждодларимиз томонидан сайқалланган ва бугунги авлод қўлига етиб келган мумтоз адабиѐтимизнинг энг нодир асарлари, санъат ва мусиқий меросимиз ҳамда меъморчилик санъатининг тенгсиз намуналари қаторида эъзозланади.