Мақолада одил судловда қўлланиладиган махсус билимлар тушунчаси кўриб чиқилган, махсус билимларнинг асосий хусусиятларини ҳамда ушбу масала бўйича илмий фикр ҳамда қарашларни таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Ушбу масалага оид баҳсли жиҳатлар ажратилган ва мавжуд муаммоларнинг муаллифлик талқинида ёритилган. Махсус билимларнинг турли криминалист-олимлар томонидан таклиф қилинган белгиларини таҳлиллари ва умумлаштириш натижаларига асосланиб, махсус билимларнинг тўртта асосий белгилари таклиф қилинган: махсус билимлар ҳамма учун маълум ва осон ўрганиладиган бўлмайди; махсус билимларга касбий таълим ёки амалий фаолият натижасида эга бўлинади; олинган махсус билимларни қўллашнинг якуний мақсади – жиноятларни ишини очиш, тергов қилиш ва кўриб чиқиш; шунингдек, махсус билимларнинг мазмуни очиб берилган: фан, техника, санъат, касб-ҳунар ва ҳуқуқ соҳасидаги (жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқи соҳасидаги билимлар бундан мустасно) аниқ маълумотлар. Махсус билимларнинг ушбу ажратиб кўрсатилган ва кўриб чиқилган асосий белгилари “махсус билимлар” тушунчаси мазмунининг асоси сифатида олинган. Муаллиф қонунчилик нормаларини, хусусан, “махсус билимлар” тушунчасига оид нормаларни тўғри тушунишга эътибор қаратган ва ушбу тушунчани жиноий процессуал фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида мустаҳкам бўйича муаллифлик шакли таклиф этган.