“Маълумки, қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан. Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси бутун инсониятнинг маънавий мулки ҳисобланади”[1]. Ана шундай буюк маънавий мерос қолдирган ватандошларимиздан бири Ҳофизиддин Абул Баракот Насафий(в.1310)дир.