Innovative Academy
  • Регистрация
  • Вход
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Журналы
    • Евразийский журнал академических исследований
    • Евразийский журнал медицинских и естественных наук
    • Евразийский журнал социальных наук, философии и культуры
    • Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук
    • Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук
  • Новые журналы
    • Центральноазиатский журнал образования и инноваций
    • Евразийский журнал технологий и инноваций
    • Бюллетень педагогов нового Узбекистана
    • Бюллетень студентов нового Узбекистана
  • Конференции
    • Наука и технология в современном мире
    • Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения
    • Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Инновационные исследования в современном мире: теория и практика
    • Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
  • Объявления
    • Как написать научную статью?
    • Вопросы о докторантуре и ответы на них
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • Xirsh indeksi nima va uni qanday oshirish mumkin?
    • «Faol hamkor» aksiyasi
    • «In Ambassador» jamoasi
    • atm

Найти

Расширенные фильтры

Результаты поиска

ҲУҚУҚ МАНБАЛАРИ (ШАКЛЛАРИ)НИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ

Мақолада ҳуқуқ манбаалари сифатида ҳуқуқий одат, норматив шартномалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг ривожланиш босқичлари муҳокама қилинган.

Бегимбетова Акмарал Ержанбековна

115-118

2022-11-21

ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ

Мақолада жиноий жавобгарликнинг фактик асоси, шахс томонидан содир этилган қилмиш, қилмишнинг жиноят деб тан олиниши, жиноий жавобгарликнинг юридик (норматив) асоси, жиноий оқибат, жиноий жавобгарлик белгилари каби масалалар таҳлил қилинган.

Замонов Ғайрат Панжи ўғли

86-92

2025-05-20

МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИНИ ЛОКАЛ-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ АСОСЛАРИ

Мақолада меҳнат муносабатларини локал тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, локал норматив хужжатлар тушунчаси, меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий шаклларидан бири сифатида ходимлар вакиллик органи билан келишилган ҳолда иш берувчининг корхонада локал актлар қабул қилиш  масалалари ёритилган.

Усманова Муборак Акмалджановна, Ярашев Бобомурод Чалгашевич

120-124

2022-11-16

МАҲАЛЛА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ МАСКАНИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

Ислоҳотларнинг бугунги босқичида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасига оид кўплаб Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ўз навбатида таъкидлаш лозимки, бу жараённи бошқа турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан кенг қамраб олганлигини кўриш мумкин. Айниқса, соҳани такомиллаштириш, моддий-техник базасини яхшилаш, етук ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид, айниқса, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани раҳбари ҳисобланган профилактика инспекторларини лавозимга тайинлаш, уларнинг касбий билим ва малакаларини шакллантириш каби масалаларни камраб олган Президент фармон ва қарорларининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади.

Хидиров Фурқат Шукруллаевич

106-117

2023-01-12

САБАБИЙ БОҒЛАНИШ – ДЕЛИКТ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ШАРТИ СИФАТИДА

Мақолада деликт мажбуриятларида сабабий боғланишнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик шарти сифатидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Зарар етказиш оқибатида вужудга келадиган мажбуриятларнинг ҳуқуқий табиати, уларнинг императив характери ва татбиқ этилиш хусусиятлари кўриб чиқилган. Сабабий боғлиқликни аниқлашнинг икки босқичли тизими – фактик ва норматив босқичлар, шунингдек зарурий шарт текшируви (conditio sine qua non) нинг қўлланилиши ёритилган. Деликт мажбуриятларида сабабий боғланишнинг кўп звеноли характери ва уни исботлаш зарурлиги асосланган.

Ражабов Шерзодбек Равшанбекович

28-31

2025-09-09

ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ САНКЦИЯЛАРНИНГ ОПТИМАЛ МОДЕЛИНИ ТУЗИШДА ИНСОНПАРВАРЛИК ПРИНЦИПИНИНГ ТАТБИҚ ЭТИЛИШИ

Бугунги кунда жиноят-ҳуқуқий санкцияларнинг норматив хусусиятларини ифодалаш ва тузилиши муаммоси муҳим ва долзарб вазифа бўлишига қарамасдан ҳуқуқшунос олимлар томонидан тўлақонли ўрганилмаган. 

Ғани Каримкулович Ботиров,

61-66

2025-07-24

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ МУНОСАБАТЛАРДА СУДЬЯНИНГ ИММУНИТЕТ ҲУҚУҚИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Сўнгги йилларда суд-тергов амалиётида ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида коллизион ҳолатларнинг мавжудлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар амалдаги жиноят-процессуал кодекси нормаларини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Мақолада судьянинг иммунитет ҳуқуқи долзарблиги чуқур таҳлил қилиниб, ушбу жараённи янада такомиллаштириш зарурияти асослантирилган.

Бегзод Хайдаров

25-26

2022-12-06

ЖАЗО МУДДАТИНИ ЎТАËТГАН ШАХСЛАРНИ ОЗОДЛИККА ТАЙЁРЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ТАШКИЛИЙ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Шиддат билан ривожланаётган бир даврда Юртимизда инсон қадрини улуғлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан жазони ижро этиш тизимида ҳам жиноятларни олдини олиш ва мағкумлар томонидан жазони ўтаб бўлгандан сўнг қайта жиноятни содир этилишини олдини олиш борасида жазо муддатини ўтаëтган шахсларни озодликка тайёрлаш фаолиятини ташкил этишда давлат ташкилотларининг ҳамкорлигининг ташкил этиш борасида қуйидаги норматив ҳужжатлар қабул қилинди.

Тураев Ойбек Хамза ўғли

187-197

2022-12-13

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ушбу тадқиқот ишида электр энергетика соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ва бошқа соҳавий қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда идоравий норматив ҳужжатларнинг бу йўналишдаги ўрни кўрсатиб берилган. Шунингдек, соҳада кузатилаётган муаммолар, кадрлар етишмаслиги, тармоқдаги авариялар, жамиятдаги ижтимоий таъсирлар ҳам ёритилган. Электр энергетикасида самарали прокурор назоратини ташкил этиш мақсадида кодекс яратиш, соҳавий буйруқлар қабул қилиш ва энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш каби таклифлар илгари сурилган.

Ш.А.Аминов

201-208

2025-05-31

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ушбу мақолада ИИОларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тушунчаси ва турлари ҳамда ушбу фаолиятни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий асосларнинг қўлланилиш тартиби акс эттирилиган. Шу билан биргаликда, коррупциявий ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ҳамда мансабдор шахсларнинг ваколатини суистеъмол қилиш тушунчалари ёритилган.                                                    

Абдулхаев Абдулхамид Абдумуталович

144-148

2022-10-28

Шахс қадр-қиммати-олий қадрият

Мазкур мақолада шахс қадр-қиммати- олий қадрият эканлиги ва бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун ва моҳиятига сингдирилганлиги борасида сўз юритилади. Шунингдек, мақолада шахснинг шаъни ва қадр-қимматини  ҳимоялаш бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ҳимоаланганлиги ҳам баён этилган.

Тахиров Фарҳод

65-70

2022-09-16

АДВОКАТУРА ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АДВОКАТЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини ислоҳ қилиш ва уни замон талаблари даражасига олиб чиқиш бўйича долзарб муаммолар таҳлил қилинган. Муаллиф жамиятда “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ёндашувни илгари суриб, адвокатларнинг мустақиллиги, уларнинг процессуал тенглигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга интеграциялашуви зарурлигини асослаб беради. Мақолада тергов судьяси институти, айблов ва ҳимоя тарафлари ўртасидаги тортишув тамойилининг амалиётда таъминланмаслиги, адвокатларнинг далиллар тўплашдаги чекловлари ва ижтимоий ҳимоясининг етишмаслиги танқидий ёндашув асосида кўрсатиб берилган. Хусусан, давлат томонидан бепул адвокат тайинлашда электрон тизимлар жорий этилган бўлса-да, шартнома асосида жалб этилган адвокатларнинг четлатилиши ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши сифатида тан олинган. Муаллиф шунингдек, адвокатлик бюроларининг ташкил этилиши учун тажриба талаби, адвокатларнинг соғлиғи ва ҳаёти давлат ҳимоясида бўлиши каби муҳим норматив ўзгаришларни илгари суради. Мақола якунида жамиятдаги ўзгаришлар фонида адвокатуранинг ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланади. Тавсия этилаётган таклифлар адвокатура фаолиятининг сифатли, эркин ва тизимли шаклланишига асос бўлиб хизмат қилади.

Кобилов Шухрат Рузиевич

110-114

2025-05-26

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИДА КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАРГА ҚАРШИ КУРАШГА ОИД ҲОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Мақолада спорт мусобақаларида келишилган ўйинларга қарши курашга оид хорижий давлатларнинг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари, қўлланиладиган жазо чоралари қиёсий таҳлил этилиб, жиноят иши ҳолатларидан мисоллар келтирилган.

Бахтиярова Севара Равшан қизи

189-192

2024-01-31

ГЕРМАНИЯДА ПОЛИЦИЯ ХИЗМАТИНИ МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ

Мазкур мақолада Германия полиция хизмати фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинади. Германия федератив тузилмаси шароитида полиция органлари томонидан мурожаатлар билан ишлаш бир қатор норматив ҳужжатлар, хусусан, Федерал маъмурий процедура тўғрисидаги қонун, омбудсман институти фаолияти, ички хавфсизлик кодекслари ва ҳар бир федерал ердаги тегишли полиция уставлари асосида амалга оширилиши очиб берилган. Мақолада мурожаатларни қабул қилишнинг рақамлаштирилган платформалари, гражданларнинг полиция фаолияти устидан шаффоф назорат ҳуқуқи, мурожаатларнинг турлари, уларни қайд этиш тартиби, муддатлари ва қонуний жавоб қайтариш стандартлари таҳлил қилинади. Шунингдек, Германия амалиётининг Ўзбекистон полиция органлари учун қиёсий жиҳатдан аҳамиятли бўлган илғор жиҳатлари ҳам ёритилган.

Ахмадов Шахрух Шухрат ўғли, Панжиев Адҳам Нурбек ўғли

11-14

2025-12-05

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Ушбу мақолада терроризмга қарши курашнинг долзарблиги, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига кўра ваколатли давлат органларининг терроризмни фош этиш билан боғлиқ ваколатларини кўриб чиқиш, бу билан боғлиқ норматив хужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, амалдаги тезкор-қидирув тадбирларини такомиллаштириш, терроризмнинг ахборот коммуникация технологиялари ва интернет воситасида содир этилаётганлигини инобатга олиб, ушбу тадбирларни такомиллаштириш билан боғлиқ фикр ва мулоҳазалар илгари сурилган.

А.А. Хамдамов

242-248

2022-10-24

ТЕСТОЛОГИЯДА ТИПОЛОГИЯНИНГ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада узлуксиз таълим тизимида педагогик тестшуносликнинг типология масалалари таҳлил этилган. Ишлаб чиқилаётган тестлар характери ва уларнинг бошқа услубларга нисбатан ўзига хос хусусиятларини аниқлаш учун тўққизта асосдан иборат иерархик кўринишлари белгилаб берилган. Тестлар типологияси асосида топшириқларни танлаш, уларнинг структуравий ўзаро боғлиқлиги ва таърифлари келтирилган. Таклиф қилинган схемадан фойдаланган ҳолда тадқиқотчи унга қайси типдаги тест кераклигини аниқ ва асосли равишда аниқлаши мумкин.

Саидов Сафо Олимович, Туксанова Зилола Иззатуллаевна

37-40

2021-12-31

ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИНГ БЛАНКЕТ НОРМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ушбу мақолада жиноят қонунидаги бланкет нормаларнинг назарий асослари ва уларни ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ўрни таҳлил қилинади. Муаллиф бланкет нормаларнинг ҳуқуқий табиати, уларни талқин қилишда юзага келадиган қийинчиликлар ҳамда тергов ва суд амалиётига таъсирини ёритади. Шу билан бирга, муаллиф жиноят-ҳуқуқий нормаларни бланкет усулда шакллантиришни такомиллаштиришга қаратилган қатор таклиф ва тавсияларни илгари суради. Хусусан, ҳавола қилинган норматив ҳужжатларни тизимлаштириш, бланкет нормаларнинг ҳуқуқий барқарорликни сақлашдаги аҳамияти ва уларни қўллашдаги муаммоларни бартараф этиш йўлларини илмий асосда ёритиб беради.

Пулатов Бекзод Адилбаевич

90-95

2025-11-17

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

Ушбу мақолада электрон тижоратда истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва етказилган зарар тушунчалари, зарарларни аниқлаш ва қоплаш тартиби, электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг моддий ва процессуал жиҳатлари, ҳуқуқлари ҳимоя қилинишида судларнинг иштироки, электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги айрим тўсиқлар ва камчиликлар таҳлил қилинади. Бундан ташқари, илмий-назарий асослар ва норматив ҳужжатлар таҳлили асосида миллий қонунчилигимиз такомиллаштиришга қаратилган тегишли илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Рашид Сопоев

15-20

2025-05-07

МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР  ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Мазкур мақолада ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ички ва ташқи миграция бўйича  республикада  қабул  қилинаётган  норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларнинг долзарблик жиҳатлари, хорижий тажриба атрофлича ўрганиб чиқилган.

Хўжаярова Нилуфар Немат қизи

89-91

2022-10-28

ХАТШУНОСЛИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН НАМУНА ОЛИШ БИЛАН АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Мазкур мақолада эксперт-криминалистик тадқиқотлар ичида ўзининг мураккаблиги жиҳатидан доимий равишда етакчи ўринда турувчи суд хатшунослик экспертизаси объектлари бўлган қўлёзма ёзув, имзо ва рақамлар тадқиқотлари учун  намуна олиниши билан боғлиқ жараёнда қонунчиликдаги муаммолар кўрсатиб ўтилган. Ушбу мақолада асосий муаммолар сифатида хатшунослик экспертизаси тадқиқотлари учун намуна олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва органлар доирасини белгилаш ҳамда хатшунослик экспертизаси тадқиқотлари учун намуна олиниши мумкин бўлган шахслар доирасини аниқлаш жараёнида мавжуд бўлган бир қатор муаммолар ёритилган. Шунингдек, юқорида келтириб ўтилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича асослантирилган таклифлар келтириб ўтилган.

Собиров Фуркат Бахромбой ўғли

38-43

2024-02-08

“РАҚАМЛИ ЎЗБЕКИСТОН -2030” СТРАТЕГИЯСИНИ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Мазкур маърузада  “Рақамли Ўзбекистон -2030” стратегиясини мақсади ва вазифалари, Ўзбекистон Республикасида соҳаларни рақамли транформация қилиш билан боғлиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, Рақамли ривожланишнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари, “Рақамли Ўзбекистон -2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар баён этилган.

Туйчиев Шавкатжон Шокирали ўғли

157-168

2023-02-13

ТУБУЛҒИБАРГЛИ БЎЙМОДАРОН ВА ТОҒ ДАСТАРБОШИ ТАРКИБЛИ ГИЖЖА ХАЙДОВЧИ ЙИҒМАНИНГ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Тубулғибаргли бўймодарон ва тоғ дастарбоши  таркибли гижжа хайдовчи йиғманинг сифат кўрсаткичлари аниқланди.  Микробиологик тозалиги радионуклидлар, пестицидларнинг қолдиқ таркиби, оғир металларнинг таркиби илк бор ўрганилди. Олинган натижаларга кўра экологик тозалигини ва тавсия этилган йиғмадан хавфсиз фойдаланиш мумкинлигини тасдиқлади.

Л.Н. Бозорова

42-45

2025-08-11

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА ИММУНИТЕТ ИНСТИТУТИНИ ТАРИХИ

Сўнгги йилларда суд-тергов амалиётида ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида коллизион ҳолатларнинг мавжудлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар амалдаги жиноят-процессуал кодекси нормаларини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Мақолада жиноят ҳуқуқида иммунитет ҳуқуқи тарихи чуқур таҳлил қилиниб, ушбу жараённи янада такомиллаштириш зарурияти асослантирилган.

Бегзод Хайдаров , Сайфуллаев Ўлмасжон Шавкат ўғли

20-24

2022-12-06

1 - 23 из 23 результатов

Индексация

Zenodo
WorldCat
Universal Impact Factor
SJIFactor
SIS
ROAD
Researchbib
OpenAIRE
Open Access
ISSN
Internet Archive
Index Copernicus
Google Scholar
DataCite
DOI
DRJI
CiteFactor
Advanced Science Index

butom

Требования Редакционный совет Политика Отправить материал

Язык

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Разработано

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, Amir Temur Avenue 120/30, 100017


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2024 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy