Мазкур мақолада тиббиёт соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Соғлиқни сақлаш тизимида электрон тиббий маълумотлар, телемедицина ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари рақамли технологиялар тиббий хизмат сифатини ошириш, ташхис қўйиш жараёнини тезлаштириш ва беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам самарадорлигини оширишга хизмат қилишини кўрсатади.
2026-03-10