Жаҳоннинг кўплаб ривожланаётган давлатларидаги ҳокимият органлари муаммолар деярли бир ҳил. Хусусан, натижадорликнинг пастлиги, фирибгарлик, коррупсия, ички назоратнинг сустлиги уларнинг самарали фаолиятига ғов бўлмоқда. Глобал миқёсда давлат сектори буджет маблағларидан фойдаланиш ва уларни оқлаш шунингдек, тақдим этилаётган давлат ҳизматларининг самарадорлиги ва шаффофлигини кузатиш жамият вакилларнинг ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Самарали фаолиятни таминлашда давлат ҳокимияти органлари ҳисобдорликни таминлаши жуда муҳимдир. Шу асосда, давлат ҳокимияти органларида электрон ҳукуматнинг тизимли йўлга қўйилиши уларнинг фаолиятига ижобий таъсир этади.