Ҳозирги замон илм-фан, техника тараққиёти талабларидан бири янгича фикрлайдиган, ижодий тафаккур ва қобилиятга эга бўлган баркамол шахсни вояга етказишдир. Ушбу ҳаракатлар замирида эса энг аввало, шахснинг фидойилиги, Ватанга ва ўз халқига муҳаббатини шакллантириш масаласи ётади. Зеро, ҳар бир инсоннинг барча ҳаракатлари у ёки бу даражадаги ижтимоий манфаатларга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин Ватанимиз тараққиёти, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, санъат ва маданият соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор берилди. Бу борадаги жараёнларни амалга оширишда давлат сиёсати даражасига халқимизнинг бой маънавий мероси ва умуминсоний қадриятлари маданият фан техника ва технологияларда эришилган ютуқларни ёшларга етказиш вазифалари белгиланди.