Innovative Academy
  • Register
  • Login
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Journals
    • Eurasian Journal of Academic Research
    • Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences
    • Eurasian Journal of Social Sciences, Philosophy and Culture
    • Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences
    • Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences
  • New Journals
    • Central Asian Journal of Education and Innovation
    • Eurasian Journal of Technology and Innovation
    • Bulletin of pedagogs of new Uzbekistan
    • Bulletin of students of new Uzbekistan
  • Conferences
    • Science and technology in the modern world
    • Applied Sciences in the modern world: problems and solutions
    • Natural Sciences in the modern world: theoretical and practical research
    • Innovative research in the modern world: theory and practice
    • Pedagogy and psychology in the modern world: theoretical and practical research
    • Social Sciences in the modern world: theoretical and practical research
  • Announcements
    • Ilmiy maqola qanday yoziladi?
    • Questions and answers to doctoral studies
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • What is the Hirsch index and how to increase it?
    • atm

Search

Advanced filters

Search Results

БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АЙРИМ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Мақолада Буюк Британия, Япония, Россия Федерацияси, Ҳиндистон ва Қозоғистон Республикаси каби давлатларнинг безорилик жиноятини тез ва тўлиқ очиш, уни содир этган шахсларнинг айбини фош этиш, бу турдаги жиноятлар юзасидан ариза ва хабар келиб тушганда кечиктириб бўлмас ҳаракатлар, гумон қилинувчи (айбланувчи)ни сўроқ қилиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, далилларга баҳо беришга доир халқаро ҳужжатлар талаблари ўрганилиб, улар асосида миллий қонунчилик нормаларини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Хусусан, АҚШда безорилик жиноятини содир этган гумон қилинувчидан тўғри кўрсатув олишга қаратилган “Беш тактика” деб номланган сўроқ қилиш усулидан ҳамда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида инновацион технологиялардан кенг фойдаланилиши, АҚШ ва Буюк Британияда кибер безорилик жинояти учун алоҳида норма мавжудлиги, унинг энг кўп содир этиладиган жойлари ва содир этиш усуллари, шунингдек улар бўйича ўтказиладиган тергов ва процессуал ҳаракатлар ўрганилиб, уларни миллий қонунчилигимизда акс эттириш орқали тергов амалиётига жорий этиш лозимлиги ҳақида хулосага келинган.

Элдоржон Нишонов

122-130

2024-01-31

ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДАН ИХТИЁРИЙ ҚАЙТИШ ТУШУНЧАСИ ҲАМДА УНИНГ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ

Муаллиф ушбу илмий мақолада жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш институтининг шаклланиши ва ривожланиши, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш институтининг ҳорижий мамлакатлардаги ўрни ҳамда роли, шунингдек жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш институтининг ўзига хос хусусиятлари, уни ҳорижий мамлакатларда қўлланиш жиҳатлари, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш институтининг бугунги кундаги ҳолати, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг камчиликлари ва уларни бартараф қилиш ва ушбу соҳани такомиллаштириш борасида айрим таклиф ва тавсияларга бағишланади.

Ахроржон Аширбоев, Сарвар Чўпонов

41-46

2024-05-07

“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”НИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИШ ЭҲТИМОЛИ ПАСТ БЎЛГАН ШАХСЛАР ТОИФАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС БЎЛГАН ЖИҲАТЛАРИ.

Мазкур мақолада “маҳалла еттилиги”нинг ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлашининг ўзига хос бўлган хусусиятлари очиб берилганлиги, шунингдек ушбу тоифдаги шахслар билан ишлашда “маҳалла еттилиги”даги ҳар бир иштирокчининг вазифалари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини олдини олишга оид профилактик чора-тадбирларни таъминлаш лозимлиги ҳамда мавзуни кенгроқ ёритиб беришда шу соҳада хизмат қилган олимларнинг тадқиқотлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда кенг қамровли тарзда таҳлил қилинган.

Бобур Асланов , Ўлмасжон Cайфуллаев

101-106

2024-06-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА РЕЦИДИВ ЖИНОЯТЛАРНИ МАЛАКАЛАШНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ушбу мақолада рецедив жиноятчилик тушунчаси, турлари, рецедив жиноятчи шахс томонидан такрорий жиноят содир этилиши ҳолатлари ва уларнинг ижтимоий салбий оқибатлари хусусида фикр баён этилган.Шунингдек, шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёнида унинг рецидив тарзда  жиноятни содир этаётга аҳамият бериш ва унга нисбатан жазо тайинлаш вақтида бунинг нечоғлик аҳамият касб этишини ушбу жиноятларни содир этаётган жиноятчилар, нафақат улар балки, бутун жамиятимизга буни тушунтириш керак эканлиги борасида фикрлар ҳам мавжуд.Ушбу тадқиқот давомида шуни билиш мумкинки, баъзи содир этилган жиноятлар аслида ижтимоий жиҳатдан унча хавфли бўлмасада, унинг рецидивлиги айни пайтда унда хавф бордек қарашга мажбур қилади. Аммо, шундай жиноятлар борки уларни содир этиш ижтимоий жиҳатдан жуда хавфли бўлсада улардан иккитасини содир этиш ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Айни  тадқиқот ҳам шу каби муаммоларни ўрганади ва ўз қарашларини баён этади.

Шахзод Суюнов , Бахыт Ержанов

131-139

2024-04-29

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ҚИМОР ВА ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН ЎЙИНЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШГА ҚАРШИ ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИ

Мақолада Марказий Осиё давлатларининг жиноят қонунчилигида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш жиноятини содир этиш учун жиноий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади. Муаллиф қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун жавобгарликни белгилашда Тожикистон қонунчилиги жуда қаттъий деган хулосага келади, бунда бизнинг шароитда асосий урғуни жавобгарликка ортишга эмас, балки фуқаролар саломатлиги ва жамоат аҳлоқини сақлаш лозимлиги қайд этилади. Шу муносабат билан жиноят қонунчилигида фақатгина ноқонуний қиморхона ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгарлик бўйича махсус қоидаларни белгилаш билан чекланмасдан, ноқонуний тадбиркорлик тўғрисидаги умумий қоидаларни ҳам тақдим этган давлатлар қараши тўғрироқлиги ҳақида хулосалар берилади.

Самат Беристенов

20-22

2024-09-18

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИШ ЭҲТИМОЛИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН МАХСУС ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада ички ишлар органлари тезкор-қидирув хизматларининг ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлашининг ўзига хос бўлган хусусиятлари очиб берилганлиги, шунингдек ушбу тоифдаги шахслар билан ҳуқуқбузарликларнинг махсус турдаги профилактика чора-тадбирларини таъминлаш лозимлиги ҳамда мавзуни кенгроқ ёритиб беришда шу соҳада хизмат қилган олимларнинг тадқиқотлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда кенг қамровли тарзда таҳлил қилинган

Бобур Асланов

211-217

2024-06-06

БИР НЕЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ТУШУНЧAСИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС БЕЛГИЛАРИ

Мазкур мақолада бир неча жиноят содир этиш тушунчaси ва унинг ўзига хос белгиларига доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мазкур мақолада бир неча жиноятлар учун учун жазо тайинлашнинг асоси ҳамда унда икки ва ундан ортиқ жиноятларнинг бир шахс томонидан содир этилишига доир олимларнинг қарашлари таҳлил этилган.  Унда шуларндан келиб чиққан ҳолда, аввало, тадқиқот доирасида бир неча жиноятлар тушунчаси, унинг турлари, хусусиятларини кўриб чиқилган.

Бахронов Журабек Абдураззокович

176-182

2022-02-25

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИНГ УМУМИЙ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ушбу мақолада мавзунинг долзарблиги, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини ташкил этиш фаолияти тушунчаси, бугунги кундаги ҳолати ва профилатика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. Бундан ташқари содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг амалиёт таҳлили ва уларга нисбатан расмийлаштириладиган процессуал ҳужжатлар, шунингдек ҳозирги кунда профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини ташкил этиш фаолиятидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, ҳамда ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар, ҳамда юқорида келтириб ўтилган жиҳатлардан фойдаланган ҳолда ушбу фаолиятни такомиллаштириш йўналишлари ёритиб берилган.

Ҳамдам Бабаханов , Жонибек Халилов

17-22

2025-03-07

ТАКРОРАН ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Мазкур мақолада такроран жиноят содир этиш тушунчаси ва унинг белгиларига доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада бир қанча ҳуқуқшунос олимларнинг такроран жиноят содир этиш тушунчаси борасидаги қарашлари таҳлил этилиб, бу борада тавсиялар берилган.

Наргиза Шарипова

37-42

2023-12-21

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ ВА СОДИР ЭТИЛИШИГА ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ушбу мақолада профилактика (катта) инспекторларининг  ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган             шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш фаолияти бўйича, ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон бераётган                              шарт-шароитларни аниклаш хамда олдини олиш, тақдимнома ва унинг турлари, профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича киритилган тақдимномаларни бажармаслик бўйича жавобгарлик масалалари  ҳақида сўз боради.

Бобур Мустофақулов , Мирдамир Дўсмуродов

147-153

2025-04-16

БИР НЕЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС БЕЛГИЛАРИ

Мазкур мақолада бир неча жиноят содир этиш тушунчаси ва унинг ўзига хос белгиларига доир масалалар таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада муаллиф Жиноят ҳуқуқидаги “бир қанча жиноятлар” ва “бир неча жиноятлар” тушунчаларига ҳам тўхталиб, амалдаги Жиноят кодексида ушбу тушунчаларнинг аниқ бевосита таърифлари келтирилмаган ва ушбу тушунчалар бир хил маънодек, кўринса-да, улар мустақил тушунчалар эакнлиги борасида таъкидлаб, ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтган.

Наргиза Шарипова

136-142

2023-12-21

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИШГА МОЙИЛ БЎЛГАН ШАХСЛАР БИЛАН ЯККА ТАРТИБДА ИШЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлашининг ўзига хос бўлган хусусиятлари очиб берилганлиги, шунингдек ушбу тоифдаги шахслар билан ҳуқуқбузарликларнинг якаа тартибдаги профилактик чора-тадбирларни таъминлаш лозимлиги ҳамда мавзуни кенгроқ ёритиб беришда шу соҳада хизмат қилган олимларнинг тадқиқотлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда кенг қамровли тарзда таҳлил қилинган..

Бобур Асланов , Мухаммад Язнонов

59-63

2024-06-06

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА ТАХЛИЛИ

Ушбу мақолада мавзунинг долзарблиги, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикасини ташкил этиш фаолияти тушунчаси, бугунги кундаги ҳолати ва профилатика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикасини ташкил этиш фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. Бундан ташкари содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг амалиёт тахлили ва уларга нисбатан расмийлаштириладиган процессуал ҳужжатлар, шунингдек ҳозирги кунда профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикасини ташкил этиш фаолиятидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, ҳамда ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш буйича бир қатор таклифлар, ҳамда юқорида келтириб ўтилган жиҳатлардан фойдаланган ҳолда ушбу фаолиятни такомиллаштириш йўналишлари ёритиб берилган.

Ҳамдам Бабаханов , Низомиддин Иброҳимов

59-65

2025-06-11

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ИЛГАРИ СУДЛАНГАН ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Ушбу мақолада профилактика инспектори томонидан илгари судланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш механизмларини ташкил этиш масалалари илмий ва амалий жиҳатдан ўрганилган. Тадқиқотда жиноят содир этиб, жазони ўтаб чиққан шахсларнинг жамиятга қайта мослашуви, уларнинг қайта ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимолини камайтириш, ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлаш ва бандликка кўмаклашиш каби йўналишларни амалга оширишда профилактика инспектори зиммасига юклатилган вазифалар таҳлил қилинган. Мақолада реабилитация жараёнида маҳалла, таълим, бандлик, тиббиёт муассасалари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликнинг ўрни, шунингдек, инсонпарварлик ва индивидуал ёндашувга асосланган реабилитация механизмлари ёритилган. Тадқиқот натижалари илгари судланган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга тўлақонли қайтишини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Нуриддин Кулдашев, Сайдилло Исмоилов

96-99

2025-11-22

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР СОДИР ЭТИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Ушбу мақолада маъмурий назорат ўрнатилган шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш фаолиятини ташкил этиш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини амалга татбиқ этиш юзасидан маьлумотлар баён этилган.

Фарҳод Маҳмудов

52-55

2024-02-26

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР СОДИР ЭТИШ ЭҲТИМОЛИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТАЛАБАЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАНИНГ ЎРНИ

Ушбу мақолада профилактика инспекторининг таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳуқуқбузарликлар содир этиш эҳтимоли юқори бўлган талабалар билан ишлашда якка тартибдаги профилактиканинг ўрни ва аҳамияти илмий-назарий асосда таҳлил қилинади. Тадқиқотда талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликка мойилликка таъсир этувчи омиллар, уларни аниқлаш усуллари, индивидуал профилактик тадбирларни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш механизмлари ўрганилган. Шунингдек, профилактика инспектори, таълим муассасалари маъмурияти, психологлар ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Мақолада индивидуал профилактика жараёнини такомиллаштириш, хавф гуруҳига мансуб талаба шахсини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим муҳитини соғломлаштириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш бўйича амалий таклифлар илгари сурилади.

А.А. Шодиев, Хуршид Қурбонбоев

100-104

2025-11-22

МАИШИЙ-ТУРМУШ СОҲАСИДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ ДИНАМИКАСИ

Бугунги кунда маиший турмуш доирасида содир этиладиган ўта оғир жиноятларни, айниқса қасддан одам ўлдиришни барвақт олдини олиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада замонавий профилактика механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш долзарб ҳисобланади. Шунингдек, дунёда қасддан одам ўлдириш жиноятининг содир этилишига таъсир этувчи ижтимоий ва психологик омилларни аниқлаш, шу муаммоларни бартараф этиш юзасидан илмий-тадқиқот ишлари фаол амалга оширилмоқда.

Фарруҳ Жумаев

150-155

2026-01-15

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИНИ САМАРАЛИ ҚЎЛЛАШ МУАММОЛАРИ

Мақолада вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини самарали қўллаш билан боғлиқ муаммоларни ҳуқуқий таҳлил қилиш масалалар муҳокама қилинади. Муаллиф вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини ташкил этиш механизми тўғрисида ўзининг ва олимларнинг фикрларини келтириб ўтган. Муаллифнинг хулосалари асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олишни самарали ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича тегишли илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.

Ш.Б. Ешмуратов

77-82

2026-02-09

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА НИСБАТАН ЖАЗО ТАЙИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятларига доир масалалар таҳлил этилган. Муаллиф  мақолада вояга етмаганларга жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларининг содир қилинган жиноий қилмишининг оғирлиги, айб даражаси ва айбдор шахсининг ижтимоий хавфлилигига яраша тайинланишини тақозо этиш юзасидан ҳам ўз фикрларини баён этган.

Дилшодбек Ахмедов

42-48

2023-02-06

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ЖИНОЯТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ушбу мақолада ички ишлар органларининг қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларига қарши курашиш фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, хусусияти, ушбу жиноятни содир этиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларнинг таҳлили ва қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларига қарши курашиш фаолияти ёритилган.

Д.М Кушбаков, В.О Эгамбердиев

7-10

2025-06-07

ТЕРГОВ ҲИБСХОНАЛАРИДА ҚЎРИҚЛАШ ВА ТАРТИБОТНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мамлакатда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни жазони ижро этиш муассаслари ва Тергов ҳибсхоналарида қўриқлаш ва тартиботни ташкил этиш самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жавохир Жўраев

89-97

2022-12-13

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛГАН ВА ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ҚАЙТИБ КЕЛГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ

Ушбу ишда жиноий жавобгарликка тортилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганлар билан профилактика инспекторининг ишлаш фаолиятининг мазмун-моҳияти ёритилади. Тадқиқотда мазкур тоифадаги ёшларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини камайтириш, уларни ижтимоийлаштириш, психологик-қўллаб қувватлаш ва назорат қилишдаги замонавий ёндашувлар таҳлил қилинади. Шунингдек, хорижий давлатлар амалиёти асосида вояга етмаган ҳуқуқбузарлар билан ишлашнинг институционал моделлари, профилактика инспекторининг роли ва ваколатлари, идоралараро ҳамкорлик механизмлари ёритилади. Тадқиқот натижалари миллий профилактика тизимини такомиллаштириш учун муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.

Шоҳрух Қушбоқов , Достон Ахтамов

97-100

2025-11-23

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА МАХКУМЛАР НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТУШУНЧАСИ ВА МОХИЯТИ

Мамлакатда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни ахлоқан тузатиш бўйича тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Шаҳбозбек Эшниёзов

321-326

2022-12-20

РАҚАМЛИ ДАЛИЛЛАРНИ АНИҚЛАШ, ҚАЙД ЭТИШ ВА ОЛИБ ЭКСПЕРТИЗА ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолада жамиятга шиддат билан кириб келаётган рақамли технология ва рақамли воситалар, улардан фойдаланиб содир этилаётган жиноятларни аниқлаш рўйхатга, мақбул далиллар билан исботлаш жараёнида, жиноятни содир этишда фойдаланилган қурол ва воситаларни аниқлаш, улардан изларини қолдирган воситаларни топиб қайд этиш ҳамда хужжатлаштиришда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган вакиллари фаолияти ва экспертиза тайинланган марказларда бу тақдим этилган воситаларни қабул қилиш, тадқиқ қилиб, қайтариш жараёнидаги муаммолар ва ечимига қаратилган масалалар мухокама қилинади.

Абдумутал Закурлаев

151-155

2023-04-17

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Ушбу мақолада ахборот технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш масалалари ҳар томонлама таҳлил қилинади. Рақамли муҳитда ҳуқуқбузарликларнинг ўсиб бориши, кибержиноятларнинг янги шакл ва усуллари, уларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташкилий, ҳуқуқий ва техник имкониятлари ўрганилади. Шу билан бирга, киберхавфсизлик тизимини мустаҳкамлаш, рақамли профилактика чораларини жорий этиш, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш орқали жиноятлар профилактикасини янада самарали ташкил этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш механизмларини замонавий талабларга мос равишда такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.

Хайрулло Қиличев , Сардор Холмуродов

49-52

2025-11-30

1 - 25 of 76 items 1 2 3 4 > >> 

Indexing

butom

Requirements Editorial Board Politics Send the material

Language

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Developed By

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, st. Shirin 53, 100131


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2023 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy