Бугунги кунда дунё аҳолисини тўлақонли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш саноатининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмокда. Миллий иқтисодиётлар, хусусан, қишлоқ хўжалиги ривожида таркиби оқсилга бой дуккакли дон экинлари алоҳида ўрин тутиши ҳамда аҳолига сифатли, озиқавий қиймати юқори бўлган соус маҳсулотлари етказиш, ушбу маҳсулотларни ассортиментларини кенгайтириш каби масалалар жаҳон миқёсида ўз ечимини топмоқда.