Мазкур мақолада мактаб бошқарувида стратегик менежментнинг аҳамияти ва унинг таълим сифатига таъсири таҳлил қилинган. Замонавий таълим тизимида таълим муассасаларини самарали бошқариш стратегик режалаштириш, инновацион бошқарув технологияларини жорий этиш ва педагогик жамоани самарали ташкил этишни талаб қилади. Тадқиқот жараёнида стратегик бошқарувнинг назарий асослари, халқаро тажриба ва Ўзбекистон мактаб таълими сиёсати доирасида таълим муассасалари ривожланишининг институционал омиллари таҳлил қилинди. Натижалар стратегик бошқарув механизмлари мактаб ривожланиши ва таълим сифати ошишига муҳим таъсир кўрсатишини кўрсатди.
2026-03-23