Педиатрия амалиётида шифокор хатоликларининг турли жиҳатлари бўйича тиббиётнинг бир неча соҳалари вакиллари томонидан кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Қатор тадқиқотлар болалар тиббиётида шифокор хатоликларининг эпидемиологик хусусиятларига бағишланган бўлиб, аксарият томонидан бу ҳолатлар педиатрик амалиётдаги энг кенг тарқалган муаммолар сифатида эътироф қилинган.Сўнгги даврда диққат-эътиборда бўлган педиатрик дори хатоликлари ҳолатларида юзага келадиган клиник, функционал, морфологик ўзгаришлари баҳоланган.