Ушбу мақолада Бухоро ва Самарқанд каби шаҳарларда ташкил этилган таълим тизими хусусида сўз боради. Хусусан, мазкур шаҳарларнинг манғитлар даврига келиб, илм-фан марказларига айлангани хусусида маълумотлар тарихий манбалар асосида таҳлил этилиб, очиб берилган. Бундан ташқари, Бухоро амирлигидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар натижасида қайта ишга туширилган таълим муассасалари, уларга ўқитувчи ва мураббийларнинг тайинланиши хақидаги маълумотлар ёритиб берилган. Шунингдек, бу даврда Самарқандда олиб борилган ислоҳотлар, хусусан, таълим ислоҳотлари муҳим тарихий манба ҳисобланган “Тарихи Хумулий” асари асосида таҳлил қилинган.Мақолада шунингдек, Тарихи Хумулий асари, унинг муаллифи ҳамда унда ёритилган масалалар хусусида сўз боради.