Innovative Academy
  • Register
  • Login
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Journals
    • Eurasian Journal of Academic Research
    • Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences
    • Eurasian Journal of Social Sciences, Philosophy and Culture
    • Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences
    • Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences
  • New Journals
    • Central Asian Journal of Education and Innovation
    • Eurasian Journal of Technology and Innovation
    • Bulletin of pedagogs of new Uzbekistan
    • Bulletin of students of new Uzbekistan
  • Conferences
    • Science and technology in the modern world
    • Applied Sciences in the modern world: problems and solutions
    • Natural Sciences in the modern world: theoretical and practical research
    • Innovative research in the modern world: theory and practice
    • Pedagogy and psychology in the modern world: theoretical and practical research
    • Social Sciences in the modern world: theoretical and practical research
  • Announcements
    • Ilmiy maqola qanday yoziladi?
    • Questions and answers to doctoral studies
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • What is the Hirsch index and how to increase it?
    • atm

Search

Advanced filters

Search Results

ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРДА ТИЖОРАТ СИРИ РЕЖИМИНИ ЎРНАТИЛИШИ: ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Ушбу мақолада устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ бўлган корхоналарда тижорат сири режимини ўрнатиш ишларини баҳолаш учун таҳлил ўтказилган. Йиғилган маълумотлар асосида устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган корхоналарда тижорат сири режимининг ўрнатилиши таҳлили натижалари асосида тегишли хулосалар шакллантирилди.

Рустам Нуралиев, Зуфар Ашуров , Бехруз Усманов

42-48

2024-07-15

WAYS TO INCREASE THE EFFECTIVENESS OF THE ACTIVITIES OF EXECUTIVE BODIES AT ENTERPRISES WITH STATE PARTICIPATION

In this article, proposals and solutions to eliminate problems and shortcomings related to the activities of the executive body were put forward and proposals were made to qualitatively assess the effectiveness of their work activities.

Рустам Нуралиев, Бехруз Усманов

7-12

2025-01-13

БУХОРО ХОНЛИГИДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИ ОИД ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР

Бухоро хонлиги тарихининг ўрганилиш масаласи турли даврларда амалга оширилган тадқиқотлар тарихшунослик доирасида умумлаштирилди, тизимлаштирилди ва комплекс равишда тадқиқ этилиб, тавсиялар ишлаб чиқилган, Шайбонийлар ва Аштархонийлар ҳукмронлик даври давлат бошқаруви тизимига оид амалга оширилган илмий тадқиқотлар тарихшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ ва таҳлил қилинди.

Боходир Жураев

45-48

2024-10-09

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Ушбу мақолада қўриқлаш хизмати ходимлари социал-психологик компетентлик омилларининг намоён этилиши ва ривожланишини тадқиқ этиш ҳамда унинг ўзига хос ижтимоий-психологик омилларини такомиллаштириш ҳақида фикр юритилиб, қўриқлаш хизмати ходимлари социал-психологик компетентлиги ва шахсий сифатларини ривожлантирувчи ижтимоий-психологик омиллар, компонентларини аниқлаш, қўриқлаш хизмати ходимларидаги коммуникатив, эмоционал ва шахслилик компонентларининг намоён бўлиши ва ривожланишини тадқиқ қилиш билан боғлиқ тадқиқот натижалари баён этилган.

Зулфия Махмудова

35-41

2023-01-16

АХБОРИЙ-МАДАНИЙ КУРАШЛАР ШАРОИТИДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКНИ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

ушбу мақолада ахборий-маданий курашлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилинган.

Учқунжон Холматов

83-85

2024-07-31

МАККАЖЎХОРИ СЎТАЛАРИ ҚОБИҚЛАРИНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАР ТАЪСИРИДА ТИТИЛИШИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

Ушбу мақолада маккажўхори сўтаси қобиқларини сўтаянчгич қурилмасининг сидирувчи планкалар таъсирида титилиш жараёнини тадқиқ қилиш бўйича олиб борилган назарий тадқиқотлар натижалари келтирилган.

Ғ.Ғ. Фозилов, Ў.Э. Зоиров, Ш.Х. Юлдашев

1-4

2022-02-09

ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ДАВЛАТ ВАКИЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Ушбу мақолада хўжалик жамиятларида давлат вакиллари фаолиятини ташкил этиш, унинг давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини юритишдаги роли ва аҳамияти, шунингдек акциядорлик жамиятларида (АЖ) ва масъулияти чекланган жамиятларда (МЧЖ) уларнинг функциялари ва вазифалари муҳокама қилинади ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларида давлат вакиллари фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун таклифлар берилади.

Рустам Нуралиев, Беҳруз Усманов

7-12

2023-11-06

ФОСФОР ВА БОР САҚЛАГАН ЯНГИ АВЛОД ОЛИГОМЕР АНТИПИРЕНЛАРИ БИЛАН МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН ЁҒОЧ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРНИ ХУСУСИЯТЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

Ушбу мақолада таркибида фосфор ва бор сақлаган антипирен билан акрил сополимерларни модификациялаб олинган полимер қопламаларни қавариқланиш хоссасини ёғоч қурилиш материалларга таъсир эттиши ўрганилган. Ушбу қавариқланувчи полимер қопламаларни турли стандарт талаблар асосида сканерли электрон микроскоп (СЭМ) ва элемент анализ таҳлили ёрдамида композит таркибидаги ўзгаришлар тадқиқ этилган..

Б.Б. Мухитдинов , Ш.Д. Ширинов , Ф.Н. Нуркулов , А.Т. Джалилов

152-156

2022-10-05

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мамлакатимизда олий таълим муассасалари молиявий таъминотини мустаҳкамлаш масалалари хусусидаги илмий тадқиқот ишини маълум бир давр оралиғида олий таълим муассасалари тараққиётининг асосий натижалари ва улар фаолияти молиявий таъминотини мустаҳкамлашнинг илмий асосларини тадқиқ этишдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Чунки, бизнинг фикримизча, айнан шу масалаларнинг тадқиқ этилиши натижасида диссертацион тадқиқотнинг ўзига хос бўлган фундаментига асос солинади.

Дилмурод Султонов

103-105

2025-04-18

ОРОНИМ, ОРОНИМИКА ВА УНИНГ ТОПОНИМИКА ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Маълумки, оронимика тил лексик тизимининг бир қисми сифатида ҳар қандай шаклдаги орографик объектларнинг номлари мажмуи сифатида тадқиқ қилинади. Мақолада ороним, оронимика тушунчаси ва оронимик лексиканинг тил тизимидаги ўрни тизимли-функционал ёндашиш нуқтаи назаридан тадқиқ этилган. Унда оронимик лексиканинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришга ҳаракат қилинган.

Одил Бегимов

277-283

2022-11-26

ЎЗБЕКИСТОНДА АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ МАСАЛАСИГА ДОИР

Ўрта Осиё минтақаси тарихининг энг қадимги даври тарихшунослик масалалари тадқиқ этилиши тарих фани олдига бир қатор муаммоли вазифаларини кун тартибига қўяди. Аввало, бронза ва илк темир даври минтақа халқлари тарихига оид ёзма манбаларнинг мавжуд эмаслиги, илк темир даврига доир Авеста китобининг Александр Македонский ҳамда Араб халифалиги истилоси даврида йўқ қилинганлиги бу борадаги изланишларни янада қийинлаштиради. Бу йўналишда тарихий-маданий ўлка тарихини тадқиқ этиш бўйича олиб борилган археологик тадқиқотлар таҳлили муҳим ўрин ту тади. Археологик тадқиқотларнинг илк босқичида минтақанинг қадимги тарихий-маданий ўлкаларидан бири Суғдиёна ҳудудида катта майдонларда ястаниб ётган кўҳна шаҳарларнинг кўплаб харобалари асосий қазишмалар объектига айланди.

Д. Ботиров

135-137

2025-07-31

ТЎРТ ҒИЛДИРАКЛИ ТРАКТОР БАЗАСИДА ТУЗИЛГАН КЕНГ ҚАМРОВЛИ АГРЕГАТНИНГ ҚАЙРИЛИШ ТУРЛАРИНИ УНИНГ МАНЁВРЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

Мақолада пахтачиликда чигит экиш ва ғўза қатор ораларига ишлов бериш жараёнларида олти қаторли агрегатлар таркибидаги тўрт ғилдиракли  универсал-чопиқ  тракторининг манёврчанлик сифатларини тадқиқ этиш мақсадида унинг дала боши охирида мақбул бурилиш турини танлашга доир тадқиқот натижалари келтирилган.

Б.А. Камбаров, С.А. Абдуллаев

44-50

2023-06-13

КОРХОНАЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ ЖАРАЁНИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИНГ РОЛИ

Корпоратив бошқарув ҳамда корпоратив корхоналардаги  модернизациялаш жараёнлари самарадорлигининг ўзаро боғлиқлигини илмий тадқиқ этиш катта аҳамият касб этади. Корпоратив бошқарув шароитида модернизациялаш жараёнларининг нисбатан самарали амалга оширилишига имкон яратувчи омиллар мавжуд:

Эргаш Бобобеков

493-497

2022-10-14

ЭКСПЕРТ-КРИМИНАЛИСТИКАДА ЎҚОТАР ҚУРОЛЛАР ТУШИНЧАСИ ТУЗИЛИШИ ВА ТАСНИФЛАНИШИ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Қурол — бу физикавий, кимёвий ва биологик таъсирни таъминловчи, ҳужум қилиш ва фаол ҳимоя қилиш воситаси, яъни, душманнинг жонли кучлари ва жанговар техникасини йўқотиш ёки сафдан чиқариш воситасидир. Стандарт  ўқотар  қуроллар  билан  биргаликда, портловчи қурилмаларга ҳам тааллуқли бўлган қўлбола усулда тайёрланган  турли  мослама ва қурилмалар ҳам тадқиқ қилинади. Демак, ушбу турдаги экспертизаларни ўтказувчи экспертлар ўқотар қуролларнинг тўлиқ  тавсифини билишлари  ва  уларга доир етарлича тўлиқ таърифларга эга бўлишлари лозим. Барча қуролларнинг  таъсир қилиш ёки энергия манбаларига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ядровий, кимёвий, бактериологик, минали портловчи, совуқ, отувчи. Бундан ташқари,  қуроллар артиллерия, отилувчи мосламалар ва ўқотар қуролларга ажратилади. Суд баллистик экспертизаси  артиллерия қуролларини тадқиқ этиш билан шуғулланмагани учун (чунки, бундай қуроллар жиноят ишларида умуман учрамайди) отилувчи мосламалар ва ўқотар қуролларни кўриб чиқамиз

Ҳайитмурод Тошбеков

26-33

2023-04-05

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК КОМПЕТЕНТЛИГИ

Ушбу мақолада қўриқлаш хизмати ходимлари социал-психологик компетентлик омилларининг намоён этилиши ва ривожланишини тадқиқ этиш ҳамда унинг ўзига хос ижтимоий-психологик омилларини такомиллаштириш ҳақида фикр юритилиб, қўриқлаш хизмати ходимлари социал-психологик компетентлиги ва шахсий сифатларини ривожлантирувчи ижтимоий-психологик омиллар, компонентларини аниқлаш, қўриқлаш хизмати ходимларидаги коммуникатив, эмоционал ва шахслилик компонентларининг намоён бўлиши ва ривожланишини тадқиқ қилиш билан боғлиқ тадқиқот натижалари баён этилган.

Зулфия Махмудова

82-88

2023-01-16

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИГИГА ҚАРШИ СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Мақолада вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда юзага келаётган, илгари кам тадқиқ этилган муаммолар таҳлил қилинади. Хусусан, ушбу турдаги жиноятларнинг латентлик даражасининг юқорилиги, вояга етмаган жабрланувчи кўрсатувларининг ишончлилик даражасини баҳолашдаги мураккабликлар, суд-психологик экспертизасининг аҳамияти ва шу каби муаммолар тадқиқ этилган.

Р.Б. Игамбердиев, Т.Х. Курамбаев

99-101

2026-02-10

БОБУРИЙЛАР ДАВРИДА ҲИНДИСТОННИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ СИЁСАТИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Ушбу мақолада Бобурийлар даврида Ҳиндистоннинг ички ва ташқи сиёсатини тадқиқ этишнинг назарий асослари ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан турли дин ва мазҳабдаги халқларни бирлаштириб, инсонпарвар ҳинд давлатини вужудга келтириш йўлидаги тажрибалари ва ютуқлари далиллар билан ёритиб беришга ҳаракат қилинган.

Баҳромжон Абдуллаев, Зиёдахон Азамжанова

118-120

2025-07-29

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИГА ТАРИХИЙ-ТАҲЛИЛ НАЗАР

Жаҳонда халқаро алоқаларнинг самарали тизими халқаро муносабатлар акторларига боғлиқ бўлиб, уларнинг давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва умумжаҳон муаммоларини ҳал қилишда етакчи ўрин тутаётганлиги халқаро ташкилотлар фаолиятини илмий жиҳатдан атрофлича тадқиқ қилишга бўлган эҳтиёжни янада кучайтиради. Халқаро муносабатлар тизимида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг мусулмон олами сиёсий позициясини акс эттириши алоҳида аҳамиятга моликдир. Ислом динига эътиқод қилувчи давлатларнинг ҳамкорлик жараёнига таъсир кўрсатган омиллар ичида энг муҳим институционал ҳолат Ислом ҳамкорлик ташкилотининг вужудга келиши ҳисобланади. Айнан шу сабабдан ташкилотнинг ташкил этилиши, унинг тизимли ривожланиши, минтақа давлатлари интеграция жараёнларига таъсир кўрсатиш омилларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.

Хамид Ишматбеков

16-18

2024-05-27

АҚЛИЙ РИВОЖЛAНИШИ СУСAЙГAН БОЛAЛAРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР

Мазкур мақола ақлий ривожланиши сусайган болаларни тадқиқ этишдаги ўзига хосликлар муаммосига бағишланган. Шунингдек, мақола матнида ақли заифлик ва унинг намоён бўлиш сабаблари, тараққиётдан орқада қолиш, ўзлаштира олмаслик, соматик касалликлар, психик жараёнлардаги камчиликлар, ақлий қолоқликнинг психологик ва тиббий профилактикаси каби масалалар ҳам батафсил ёритилган.

Гулзода Хидоятова , Б.А. Алиев

110-115

2022-10-21

“RUBIA TINCTОRUM L” ИЛДИЗИ ЭКСТРАКТИ ТАРКИБИДАН АНТРАЦЕННИ ХРОМАТОГРАФИК УСУЛДА АНИҚЛАШ

Ушбу мақолада  “Rubia tinctоrum L” ўсимлиги илдизининг экстрактини тадқиқ қилишга доир тадқиқот натижалари келтирилмоқда. “Rubia tictorium L” ўсимлигининг экстракти экстрактив моддалар йиғиндисидан иборат бўлиб, унинг таркибида 8 % га яқин антрацен унумларини сақлайди. Экстракт - рангли кукун, нордон таъмли ва гигроскопик кўринишга эга. Тадқиқот давомида экстракт учун органик эритувчилар танланди, эритувчида эритиб тайёрланган, спиртли қуюқ экстрактидан хроматография учун алохида тайёрланган эритма намунасининг таркибини ЮССХ усулида тадқиқ қилинди. Анализ учун олинган намуна эритмасининг  хроматограммани антраценнинг стандарт эритмаси хроматограммасига таққослаб  ўрганишга доир тажриба маълумотлари келтирилди.

Угилай Абдурахманова , Сабина Мусакаева

42-47

2023-03-09

ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРДА КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ

Ушбу мақолада Кузатув кенгаши аъзолари фаолиятининг роли ва аҳамияти муҳокама қилинган бўлиб, унинг давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини юритишдаги функцияларини ҳамда вазифаларини кенгайтириш бўйича таклифлар берилган. Бундан ташқари, янги ташкил этилган қўмиталарни давлат иштирокидаги корхоналарда тутган ўрни ва вазифалари кўрсатиб ўтилган.

Рустам Нуралиев , Беҳруз Усманов

38-41

2024-07-15

ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИ МАТНЛАРИДА ИФОДА ВОСИТАЛАРИ

Жаҳон фольклоршунослигида халқ эртакларини тўплаш, нашр қилиш ва илмий асосда ўрганиш юзасидан инглиз, немис, рус ва туркий халқларда бир қатор эътиборли тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ ўзбек ва инглиз халқлари эртакларини қиѐсий тадқиқ этиш муаммоси махсус ўрганилмаган. Шуни эътиборга олиб, мазкур ишда жаҳон ва ўзбек олимлари томонидан халқ афсоналарини ўрганиш борасидаги назарий қарашларга тавсиф бериш, илмий концепцияларни умумлаштиришни мақсад қилдик

Зулфизар Kаримова

79-83

2023-06-08

ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ТЕРГОВ ҲАРАКТИНИ ЎТКАЗИШ ТАКТИКАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мақолада ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг тактик усуллари ҳақидаги назарий жиҳатлар тадқиқ қилиниб, кўздан кечиришда тактик усулларни қўлланилишининг долзарблиги ёритилган. Тадқиқ этилаётган масаланинг долзарблиги шундан иборатки, терговчи томонидан жиноятнинг тури ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда тўғри танланган усул жиноятни тергов қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплашда унинг имкониятларини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.

Ф.М. Жўраев

55-58

2024-06-06

ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ушбу мақолада муаллиф Ўзбекистонда сайлов жараёнларига рақамли технологияларни татбиқ қилиш, уларнинг ижобий ва салбий тарафлари, фуқароларнинг сайлов маданиятини оширишда тутган ўрнини тадқиқ қилган. Муаллиф томонидан сайлов жараёнларига рақамли технологияларни татбиқ қилиш бўйича миллий қонунчилик ва халқаро тажриба тадқиқ қилиниб, уни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ҳам илгари сурилган. Бундан ташқари, блокчейн технологияларни сайлов жараёнларига татбиқ қилиш бўйича халқаро тажриба асосида уни афзалликлари ва камчиликларига тўхатилиб ўтилган.

Махмуд Истамов

96-101

2024-07-15

ОИВ ВА ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ЮҚТИРИШ ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА “МОЛЕКУЛЯР СОАТ” МЕТОДИКАСИ: ЖИНОЯТ ВАҚТИНИ АНИҚЛАШНИНГ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚИЙ АҲАМИЯТИ.

Ушбу мақолада ОИВ ва таносил касалликларини тарқатиш жиноятларини тергов қилишда вақт омилининг криминалистик аҳамияти тадқиқ этилади. Муаллиф вирус геномининг мутацияга учраш тезлигига асосланган “молекуляр соат” концепциясини жиноят-процессуал исботлаш жараёнига татбиқ этиш масалаларини илмий асослаб беради. Рақамли хронологик регрессия моделлари орқали жиноят содир этилган “эҳтимолий вақт дарчаси”ни аниқлаш методикаси таклиф этилган.

Т.Х Курамбаев

20-23

2026-02-06

1 - 25 of 244 items 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 > >> 

Indexing

butom

Requirements Editorial Board Politics Send the material

Language

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Developed By

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, st. Shirin 53, 100131


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2023 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy