Миллий таълим равнақини таълим-тарбия амалиётига самарали ва тежамли, янги шакл, воситаларни қўллаш, изланиш орқали юқори натижаларга эришишни кўзловчи педагогик технологиялар таъминлайди. Мактабгача таълимда янги педагогик технологиялардан оқилона фойдаланиш тарбияни таълимга боғлаш, ҳар иккисини тузилиши ва мазмун жиҳатдан яхлитлаштиришга, тарбияланувчи фаолиятини уюштиришга, мустақил фикрлашга йўллаш учун қулай шароит яратади.