Мазкур мақолада умумтаълим муассасаларида мактаб директори лидерлик компетенцияларининг таълим сифатига таъсири таҳлил қилинган. Замонавий таълим тизимида муассаса раҳбарининг стратегик фикрлаш, инновацион бошқарув ва жамоани мотивация қилиш қобилияти таълим самарадорлигини белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида таълим менежменти назариялари, стратегик бошқарув концепциялари ва лидерлик моделлари таҳлил қилинди. Натижалар мактаб раҳбарининг лидерлик компетенцияси педагогик жамоа самарадорлиги, таълим жараёни сифати ва ўқувчиларнинг академик натижаларига сезиларли таъсир кўрсатишини кўрсатди