Ушбу илмий мақолада профилактика инспекторининг вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги роли, ваколатлари ва амалдаги фаолияти таҳлил қилинган. Бугунги кунда камолот ёшидаги шахслар ўртасида ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатларнинг юзага келиш омиллари, оилавий муҳит, таълим муассасалари фаолияти, маҳалла ва жамоатчиликнинг ҳамкорлик даражаси билан бевосита боғлиқ экани қайд этилган. Тадқиқотда профилактика инспекторининг комиссиялар, таълим муассасалари, вояга етмаганлар билан ишловчи органлар ва нодавлат тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштиришга доир таклифлар илгари сурилган. Шунингдек, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда профилактика ишларини оптималлаштириш, соҳа ходимларининг малакасини ошириш ва профилактиканинг ҳуқуқий механизмларини рақамлаштириш бўйича амалий йўл-йўриқлар баён этилган. Тақдим этилган таклиф ва тавсиялар вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини самарали ташкил этишга хизмат қилади.