Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига мувофиқ миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида темир йўл транспорти объектларида уни амалга ошириш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, алоҳида ёндашувни талаб қилади. Бу биринчидан, темир йўл транспорти объектлари ва инфраструктуралари хавфлилик омили юқори ва ўта юқори бўлган объектлар тоифасига кириши, иккинчидан,улар ўзига хос тартиб-таомиллар ва талабларга асосан жойлашувга эгалиги, учинчидан, йўловчи ва юклар миграциясининг узликсиз, мунтазам ва фаол(интенсив)лиги, тўртинчидан, хавфли ва махсус юклар ташишнинг ҳам назарда тутилганлиги, бешинчидан, темир йўл транспорти алоҳида табиий ҳодисалар хавфли таъсирларига учраши мумкин бўлган муҳофаза зоналарига эгалиги билан тақозо этилади