Бугунги кунда юрак-қон томир касалликлари (ЮҚТК) бутун дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мазкур касалликлар улуши йилдан-йилга ошиб бормоқда. Тизимли склеродермия (ТСД) аутоиммун ревматик касалликлар ичида ички аъзолар, айниқса юрак-қон томир тизимини зарарлантириши билан алоҳида аҳамиятга эга. ТСД билан касалланган беморларда кардиоваскуляр асоратлар эрта ногиронлик ва тўсатдан ўлим хавфини оширади. Шу сабабли ушбу беморларда кардиоваскуляр хавфни эрта аниқлаш ва прогнозлаш долзарб илмий-амалий аҳамият касб этади.