Республиканинг лалмикор майдонларида кузги бошоқли дон экинларидан барқарор равишда юқори ва сифатли ҳосил етиштириш маъданли ўғитлардан илмий асосда фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада сўнгги йилларда республикамизнинг “Ўзкимёсаноат” ОАЖ га қарашли кимё заводларида ишлаб чиқарилаётган анъанавий ўғит турлари билан бир қаторда бентоселитра, АДЎ, нитрофос, АФУ, агрофос, (РS-агро), суперфос ва бошқа таркибида икки ва учта озиқа моддалари мавжуд мураккаб ўғитларни кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тажрибаларнинг натижалари баён этилади
2022-09-30