Ислом тарихига қараладиган бўлса, исломнинг дастлабки давриданоқ тиббиётга алоҳида аҳамият берилганини кўриш мумкин. Дастлабки шифохоналарнинг айнан ислом диёрларида пайдо бўлгани ҳам фикримизни қўллаб-қувватлайди. Тиббиёт ривожланиши натижасида фармакология ҳам алоҳида соҳа сифатида ажралиб чиқди ва мутахассислар учун қўлланма ва дарсликлар ҳам мусулмон олимлари томонидан дунёга тақдим қилинди. Хусусан, Ибн Сино, Абу Бакр Розий, Беруний сингари фарматсевтларнинг хизматини бугун ҳамма бирдек эътироф этади. Мазкур илмий мақоламизда ислом тарихида фарматсевтга қўйилган талаблар, соҳага оид ёзилган энг машҳур асарлар ҳамда баъзи машҳур кашфиётлар ҳақида сўз юритилади.