Ушбу тадқиқотда фурацилин дори воситасининг таркиби дори моддасига мослигини баҳолашда Раман спектроскопия усулидан фойдаланилди. Тадқиқот объекти сифатида фурацилин таблетка дори шакли танлаб олинди. Раман спектри орқали таблетка таркибидаги асосий фаол модда (нитрофурал) аниқланди ва унинг фурацилин стандарт намунаси спектри билан солиштирилди. Олинган спектрал маълумотлар таблетка таркиби фаол модда билан тўлиқ мос келишини кўрсатди. Ушбу усул фурацилин каби фуран қатори дори моддаларини тез, аниқ ва ноинвазив усулда таҳлил қилиш имконини беради.
2025-07-22