Innovative Academy
  • Ro'yxatdan o'tish
  • Kirish
  • En
  • O'z
  • Ру

Innovative Academy

  • Журналы
    • Евразийский журнал академических исследований
    • Евразийский журнал медицинских и естественных наук
    • Евразийский журнал социальных наук, философии и культуры
    • Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук
    • Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук
  • Новые журналы
    • Центральноазиатский журнал образования и инноваций
    • Евразийский журнал технологий и инноваций
    • Бюллетень педагогов нового Узбекистана
    • Бюллетень студентов нового Узбекистана
  • Конференции
    • Наука и технология в современном мире
    • Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения
    • Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Инновационные исследования в современном мире: теория и практика
    • Педагогика и психология в современном мире: теоретические и практические исследования
    • Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
  • Объявления
    • Как написать научную статью?
    • Doktorantura yuzasidan savollar va ularga javoblar
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • Xirsh indeksi nima va uni qanday oshirish mumkin?
    • «Faol hamkor» aksiyasi
    • «In Ambassador» jamoasi
    • atm

Qidirish

##search.advancedFilters##

##search.searchResults##

ИЖТИМОИЙ ЖИҲАТДАН ХАВФЛИ АҲВОЛДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР СОДИР ЭТИШГА МОЙИЛ ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ТАСНИФИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил вояга етмаган шахсларнинг таснифи ва ўзига хос хусусиятлари шунингдек қонунларда белгилаб қуйилган “ижтимоий жихатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган” тушунчаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар берилганлиги, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари буйича олимларнинг қарашлари кенг ва қамровли ёндашган холда ёритиб берилган.

Бобур Асланов

31-34

2023-07-18

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРДАН ЖАБРЛАНГАН ШАХСЛАР БИЛАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Якка тартибдаги профилактика фаолиятини ташкил этишнинг мақсади, Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасидан алоҳида хусусиятлари, Ўзига нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган шахслар ва бошқалар ҳақида сўз юритилади.

Дониёр Усмонов , Сайёр Баротов

86-94

2025-11-30

ОММАВИЙ ТАРТИБСИЗЛИКЛАР ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ушбу тезисда оммавий тартибсизликларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил қилинган ҳолда уларнинг жиноий-ҳуқуқий жиҳатлари очиб берилган. Шунингдек оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ баъзи ижтимоий хавфли қилмишларга алоҳида ёндашилган.

Элмурод Мухаммадалиев

43-45

2024-07-08

ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ОЛИБ ҚОЧИШ ЖИНОЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 267-моддасида назарда тутилган зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятнинг квалификация қилиш қоидалари, шунингдек ЖК 267-моддасида кўрсатилган зўрликни дифференциациялаш юзасидан таклиф тавфсиялар берилган.

А.А. Адашбаев

247-252

2024-06-06

КОРРУПЦИЯ ТУШУНЧАСИ УНИНГ ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИ

Мазкур мақолада коррупция тушунчаси унинг ижтимоий хавфлилигига доир масалалар ва бу борадаги олимларнинг фикирлари таҳлил этилган. Мақолада коррупциянинг энг хавфли томони, давлат хизматчиси ҳисобланувчи мансабдор шахс маълум ҳақ — пора эвазига иккинчи томон — пора берувчининг қонунга зид бўлган талабини бажарариши ёки унинг ғайриқонуний қилмишларидан кўз юмиши, бу эса давлат ва жамият манфаатларига зарар етказиши  ва унга тўсиқ бўлиши ҳам ёритилган.

Бобур Ортиқалиев

33-38

2022-11-05

ПОРАХЎРЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА СУБЪЕКТИВ БЕЛГИЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мазкур мақолада муаллиф порахўрлик жиноятларини тергов қилишда субъектив белгиларининг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтилган. Бундан ташқари, муаллиф мақолада порахўрлик жиноятини содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан билган ва бу оқибатлар юзага келишини истаган ҳолда бажариши ва бундай ҳаркатлар мазкур жиноятни тергов қилишда ўзига хос жиҳатлари билан эътиборга олиниши юзасидан ҳам ўз фикирларини бериб ўтган.

Абдуманнон Алланов

142-151

2024-04-30

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУРАТИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига мувофиқ  миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида темир йўл транспорти объектларида уни амалга ошириш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, алоҳида ёндашувни талаб қилади. Бу биринчидан, темир йўл транспорти объектлари ва инфраструктуралари хавфлилик омили юқори ва ўта юқори бўлган объектлар тоифасига кириши, иккинчидан,улар ўзига хос тартиб-таомиллар ва талабларга асосан жойлашувга эгалиги, учинчидан,  йўловчи ва юклар миграциясининг узликсиз, мунтазам ва фаол(интенсив)лиги, тўртинчидан, хавфли ва махсус юклар ташишнинг ҳам назарда тутилганлиги, бешинчидан, темир йўл транспорти алоҳида табиий ҳодисалар хавфли таъсирларига учраши мумкин бўлган муҳофаза зоналарига эгалиги билан тақозо этилади

Исмаилов Исамиддин, Шукуров Фарход Норқулович

36-41

2022-10-28

КАСДДАН ОДАМ УЛДИРИШ ЖИНОЯТИНИНГ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ.

Ушбу мақолада касддан одам ўлдириш жиноятининг объектив томони таҳлил қилинади. Жиноятнинг объектив томони жиноий қонун билан ҳимоя қилинадиган ижтимоий муносабатларга хавфли тажовуз қилишдан иборат бўлиб, у ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, унинг оқибати ва сабабий боғлиқлик каби элементларни ўз ичига олади.

Сирожиддин Хасаеов

101-104

2025-04-26

СОВУНЛАРНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА АНТИСЕПТИК ҚЎШИМЧАЛАРИНИНГ АНАЛИЗИ

Буюк британияда тарқалаётган янги турдаги коронавирус ваҳимаси бутун Европага тарқалди. 22-декабрь санасидан бошлаб Ўзбекистон ҳам Британия ва янги штамм аниқланган бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатди. Хўш, янги вирус нега хавфли? Янги турдаги коронавируснинг хавфлилиги шундаки, у оддий коронавирусдан тезроқ тарқалади. Шунингдек, у янгича таркибда бўлгани учун шу вақтгача самарали бўлган дорилар таъсирида йўқолмаслиги мумкин.

Аббос Жураев , Зиёвуддин Ҳусанбоев , Нурбек Абдумахмудов

359-364

2022-12-23

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА РЕЦИДИВ ЖИНОЯТЛАРНИ МАЛАКАЛАШНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ушбу мақолада рецедив жиноятчилик тушунчаси, турлари, рецедив жиноятчи шахс томонидан такрорий жиноят содир этилиши ҳолатлари ва уларнинг ижтимоий салбий оқибатлари хусусида фикр баён этилган.Шунингдек, шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёнида унинг рецидив тарзда  жиноятни содир этаётга аҳамият бериш ва унга нисбатан жазо тайинлаш вақтида бунинг нечоғлик аҳамият касб этишини ушбу жиноятларни содир этаётган жиноятчилар, нафақат улар балки, бутун жамиятимизга буни тушунтириш керак эканлиги борасида фикрлар ҳам мавжуд.Ушбу тадқиқот давомида шуни билиш мумкинки, баъзи содир этилган жиноятлар аслида ижтимоий жиҳатдан унча хавфли бўлмасада, унинг рецидивлиги айни пайтда унда хавф бордек қарашга мажбур қилади. Аммо, шундай жиноятлар борки уларни содир этиш ижтимоий жиҳатдан жуда хавфли бўлсада улардан иккитасини содир этиш ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Айни  тадқиқот ҳам шу каби муаммоларни ўрганади ва ўз қарашларини баён этади.

Шахзод Суюнов , Бахыт Ержанов

131-139

2024-04-29

ХАВФЛИ ЙЎЛ БЎЛАКЛАРИНИ АНИҚЛАШДА СТАТИСТИК ВА ЗИДДИЯТЛИ ВАЗИЯТ УСУЛИ

Ушбу мақолада йўллардаги хавфли йўл бўлакларини аниқлашда статистик ва зиддиятли вазият усулини қўллаган ҳолда ЙТҲларнинг содир бўлиш сабаб-шароитларини ўрганилган бўлиб, соҳани такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Жавлонбек Иргашев

89-96

2024-12-30

ЮЗ-ЖАҒ СОҲАСИ ТЎҚИМАЛАРИДАГИ ОНКОЛОГИК ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ НУҚСОНЛАРНИ ОРТОПЕДИК ПРОТЕЗЛАШНИНГ КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ

Ретроспектив ва перспектив маълумот тахлиллари, юз-жағ соҳасининг (ЮЖС) хавфли ўсмалари (ХЎ) ташхисли беморларнинг 24,4% - 31-40 ёшда; ўсма жойлашиши ва структурасида; 36,8% юқори жағ (ю/ж) ўнг томонида; 35,2% - ю/ж чап томонда; 8,9% ғалвирсимон суяк лабиринт ҳужайраларида; 10% ю/ж нинг ўнг ва чап томонида; 5,6% пастки жағ (п/ж) ва 3,6% бурун терисида жойлашганини, ХУ жарроҳлик оператсияларидан сўнг ЮЖС нуқсонларини тиклашда рақамли технология (РТ), индивидуал титан ва мономерсиз "Vertex ThermoSens" хомашёлари билан комбинацияли акрил протезларидан фойдаланиш самарадорлиги қайд этилган.

Гайратшер Каюмов

54-55

2025-12-18

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТ ҲАВФЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Мақолада автотранспорт билан боғлиқ холатларни бартараф этиш,  йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг самарадорлигини ошириш, замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш каби масалалар ва тахлилий маълумотлар ёритилган.

Ғ.С. Қаршиев

257-261

2022-10-28

БАЧАДОН ТАНАСИ САРАТОНИНИ ТАШХИСЛАШДА СD34 МЕМБРАНА ОҚСИЛИНИНГ АҲАМИЯТИ

Патоморфологик жиҳатдан хавфли ўсмаларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш Республикамизда илк бор ўрганилаётган инновацион усул ҳисобланади. Морфологик текширув натижалари қўшимча равишда, ҳозирги вақтда дунёда олтин стандарт сифатида тан олинган. Бачадон танаси саратонини ташхислашда СD34 мембрана оқсилининг ахамияти ва бир қанча асоратлар олди олинишини ўрганиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Илтифот Абдиназарова , Нигора Атаханова , Нодира Tyрсунова

53-57

2024-12-12

ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ТУШУНЧАСИНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

Жиноят ва жазо бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Жазо - содир этилган жиноятга нисбатан давлатнинг табиий муносабати. Агар ижтимоий хавфли қилмиш жазоланмас экан, уни жиноят деб ҳисоблаш мумкин эмас. Жазо жиноят тушунчасининг мажбурий аломатидир. Шу боис жиноят ва жазо тушунчаларининг ахлоқий-ҳуқуқий ва ижтимоий-фалсафий мазмун-моҳиятини тадқиқ этиш долзарб ижтимоий масалалардан бири сифатида баҳоланмоқда. 

Ихтиёржон Исмоилов

26-27

2023-09-12

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЬВО

Ушбу мақолада жиноят процессидаги фуқаровий даъво тушунчаси, унинг таҳлили, жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши туфайли, ўзига нисбатан мулкий зарар етказилган шахс ёхуд унинг вакилига нисбатан тергов даврида олиб бориладиган ишлар мазмун ва моҳияти ифодаланган. Шунингдек, жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунига қадар фуқаровий даъво қўзғатиш ишларининг муҳим жиҳатлари ва ўз ўрнида зарар, бир неча шахснинг биргаликдаги ҳаракатлари туфайли етказилганлик ҳолатларининг ҳуқуқий таҳили баён этилган.

Шахзодбек Суюнов, Гулзабийра Сипатдинова

78-83

2025-06-23

МУЛКНИ ҚАСДДАН НОБУД ҚИЛИШ ЁКИ УНГА ЗАРАР ЕТКАЗИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолада мулкни қасддан нобуд қилиш жиноят атрофлича таҳлил этилиб, жиноят таркиби элементлари таҳлил этилган. Таҳлиллар натижасида жиноятни квалификация қилишда, уни ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлашда муаммолар етарлича эканлигини аниқланган. Шунингдек, моддада ўзганинг мол-мулкини қасддан йўқ қилиш ёки шикастлашнинг айрим турлари учун жавобгарлик дифференциация қилиниши лозимлиги юзасидан таклифлар асослантирилган.

Бобурбек Раҳматов

221-224

2023-12-28

СОҒЛИҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОБЪЕКТИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Мазкур мақолада  соғлиққа қарши жиноятларнинг объекти ва унинг  ўзига хос жиҳатларига доир масалала таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада соғлиққа қарши жиноятларнинг объекти ва предмети билан боғлиқ масалаларга доир олимларнинг фикирлари ўрганилган.

Акмал Тўйчиев

13-16

2024-01-10

ЖИНОЯТ ОҚИБАТИДА ЕТКАЗИЛГАН МОДДИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

Мазкур мақолада жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш тартибига доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада жиноят оқибатида етказилган мулкий зиённи қоплашга таъриф ҳам берилиб, унда жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни бартараф этиш учун етказилган зарарни ҳисоблаш, зарар учун моддий жавобгар шахсни аниқлаш ва ушбу шахсдан даъвогар фойдасига у кўрган зарар ўрнини қоплаш ёки пул ундиришга қаратилган чоралар тушунилиши ҳақида фикирлар ҳам таҳлил этилган.

Азамат Куваталиев

248-254

2023-04-24

ЎПКА ТУБЕРКУЛЁЗИ ВА ХАВФЛИ ЎСМАЛАРНИНГ КОМОРБИД КЕЧИШИДАГИ КЛИНИК-ДИАГНОСТИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ДАВОЛАШНИНГ МУРАККАБЛИГИ

Жаҳонда онкологик касалликлар ва ўпка туберкулёзини эрта ташхислаш, касалликни хар хил клиник шаклларини ривожланишини ўз вақтида аниқлаш, санитар-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш ва адекват даволаш услубларини ишлаб чиқиш бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

И.M. Искандарова , И.X. Усмонов

25-27

2024-09-06

ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ

Шахсга қарши  жиноятлар – бу Жиноят Кодексида кўзда тутилган, фуқароларнинг асосий шахсий ҳуқуқларига қарши қаратилган ижтимоий хавфли жиноятлар туркумидир. Улар қуйидаги олти гуруҳга ажратилган  

Наурызбек Калиев Наурызбек

39-44

2023-05-24

ТАШКИЛОТЛАРДА ХАВФЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА БОШҚАРИШГА ЁНДОШИШ УСУЛЛАРИ

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимининг асосий мақсади меҳнат шароитларида инсоннинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи омилларни олдини олиш, иш қобилиятини узоқ вақтга сақлаб қолишдир. Ҳозирги кунда статистик маълумотларига кўра корхоналарда бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишлар сони кўпайиб, уларнинг асосий сабаби ҳавф омилларни ўз вақтида тўғри баҳоланмаганлиги ва бошқариш тизим йуқлигидадир.  Ҳар бир иш ўрнида зарарли ва хавфли омиллар мажмуаси ишчилар организмига доимий равишда таъсир кўрсатади, шунинг учун хам уларни аниқлаш, баҳолаш ва олдиндан асоратларини белгилаб олиш учун имкон берадиган усулларни татбиқ этиш мухимдир. Мақолада иш ўринларда хавфларни баҳолаш ва бошқаришга ёрдам берадиган усуллар, ёндошув йўллари турли хил мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан холда тавсия этилган. Ишлаб чиқаришда хавф омилларини замонавий усулда аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш босқичлари, уларни  амалиётда бажариш  йўллари баён этилган. Ҳар бир усулнинг ўзига хос жиҳатлари ва мақсадлари очиб берилиб, энг самарадор ва натижадор усуллар ажратилиб тавсия этилган.

Хаширбаева Динара Маккамбаевна, Жураев Акбар Райхонович

114-120

2025-06-16

ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИККА ОИД ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ

Мақолада муаллиф томонидан оиладаги зўравонликка оид жиноятларнинг криминологик тавсифига оид айрим мулоҳазалар баён қилинган. Шунингдек, муаллифнинг қайд этишича мамлакатимизда оиладаги зўравонлик билан боғлиқ жиноятчиликка таъсир қилувчи кўплаб ижтимоий-иқтисодий салбий омиллар мавжуд. Бундай салбий омиллар қуйидаги муаммоларни ўз ичига олади: оиладаги носоғлом муҳит, тарбиянинг заифлиги, ўз ҳуқуқларини билмаслиги, ўз оиласининг обрўсини сақлаш мақсадида ҳуқуқлари поймол бўлишига жим қараб туриш, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган
оилаларни ўз вақтида аниқланмаслиги, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатилмаслиги ва бошқаларда кўринади.

Сарвар Ахмедов

245-251

2022-07-05

ГИЁВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАРИНИ ҒАЙРИҚОНУНИЙ ОЛИБ КИРИЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШ МАСАЛАЛАРИ

Мазкур мақолада гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларини ғайриқонуний олиб кирилишига қарши кураш масалалари таҳлил этилган. Шунингдек, мақолада гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг инсон ҳаёти, соғлиғи ва жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши билан боғлиқ масалалар ўрганилган.

Абдувосит Абдуразаков

69-74

2024-01-22

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ НОМУСГА ТЕГИШ ЖИНОЯТИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ

Мақолада Ўзбекистон Республикасида номусга тегиш жиноятлари (ЖК 118–119, 121-моддалар) билан боғлиқ криминоген вазият таҳлил қилиниб, ушбу жиноятларнинг 75 %и профилактика инспекторининг олдиндан эътиборига тушган шахслар томонидан содир этилганлиги аниқланган. Номусга тегиш жиноятларига қарши курашда жазо чоралари билан бир қаторда профилактика инспекторининг махсус профилактика фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг ҳозирги замон талаби эканлиги асослаб берилган. “Хавфли шахслар” миллий электрон реестрини яратиш, профилактика инспектори ваколатларини кенгайтириш, маҳалла даражасида доимий фаолият юритувчи “Хотин-қизлар ва болалар хавфсизлиги профилактика кенгаши”ни ташкил этиш, қурбонлар учун “шахсий хавфсизлик режаси” тизимини жорий қилиш, электрон назорат воситаларини кенг қўллаш, инспекторларнинг 120 соатлик махсус тайёргарлиги ва фаолият самарадорлигини 100 баллик шкала бўйича баҳолаш каби янги механизмлар илмий асосда таклиф этилган. Ушбу чораларни 2026–2030 йилларда босқичма-босқич амалга оширса, номусга тегиш жиноятларини 80 %га камайтириш ва Ўзбекистонни ушбу турдаги жиноятлар бўйича дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторига олиб чиқиш мумкинлиги исботланган

Эркин Норбутаев , Хумоюн Неъматов

4-7

2025-11-27

##navigation.items## 1 2 > >> 

Индексация

Zenodo
WorldCat
Universal Impact Factor
SJIFactor
SIS
ROAD
Researchbib
OpenAIRE
Open Access
ISSN
Internet Archive
Index Copernicus
Google Scholar
DataCite
DOI
DRJI
CiteFactor
Advanced Science Index

butom

Требования Редакционный совет Политика Отправить материал

Til tanlash

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

##plugins.block.developedBy.blockTitle##

Ochiq jurnal tizimlari

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, Amir Temur Avenue 120/30, 100017


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2024 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy